Latest news

15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  0 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18

Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди News

Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди

Марказий Осиё мамлакатлари мусобақалари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Одил Абдумажидов, Беҳруз Асқаров, Хуршид Мухторов, Шаҳбоз Умаров (барчаси – «Турон»)

Қозоғистон чемпионатида 12-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Жетису» – «Қайрат» – 2:2

«Қизилжар» – «Ақтобе» – 1:1

«Атирау» – «Улитау» – 0:1

«Туран» – «Женис» – 0:2

«Астана» – «Оқжетпес» – 5:2

«Ордабаси» – «Елимай» – 1:1

«Қайсар» – «Тобил» – 1:1

Турнир жадвалида «Астана» етакчилик қилмоқда, «Қайрат» энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тўпурарлар рўйхатида «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев 8 та гол урган ҳолда пешқадам бўлиб турибди.

Дастан Сатпаев, шунингдек, Қозоғистон Премьер-лигасининг энг қиммат футболчисига айланди. Унинг нархи биратўла 1,3 млн еврога кўтарилди ва 1,8 млн еврога етди. Сатпаевнинг жамоадоши Валерий Громиконинг нархи 200 минг еврога юқорилади, аммо 1,2 млн еврога баҳоланаётган беларуслик ярим ҳимоячи энг қиммат футболчи мақомини бой берди.

13-тур ўйинлари 21–22 июнь кунлари ўтказилади:

21 июнь

«Қайрат» – «Қизилжар»

«Женис» – «Атирау»

«Тобил» – «Жетису»

«Елимай» – «Туран»

«Оқжетпес» – «Ордабаси»

22 июнь

«Қайсар» – «Улитау»

«Ақтобе» – «Астана».

ТОЖИКИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

Тожикистон чемпионатида 12-тур ўйинлари бугун «Хўжанд» ва «Истиқлол» учрашувидан сўнг ниҳоясига етади. Айни дамда «Истиқлол» 21 очко билан 4-ўринда бормоқда, бироқ юқоридагилардан икки ўйин кам ўтказган ва пешқадам билан орқалиқдаги масофа 3 очкони ташкил этади. Бугунги ўйиндаги эҳтимолий ғалаба уларни яна етакчиликка қайтариши мумкин.

13-тур ўйинлари 20–22 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистонлик футболчилар

Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзокҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшМУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикасида кубок баҳслари ўтказилди ва чорак финалчилар аниқланди. Ғолибликка даъвогарлардан ҳисобланган «Абдиш-Ата» 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашди.

Чорак финалда қуйидаги жуфтликлар ўзаро беллашади:

«Дордой» – «Алга»

«Талант» – «Бишкек Сити»

«Озгон» – «Мурас Юнайтед»

«Алай» – «ОшМУ»

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистонда мамлакат кубоги чорак финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Унга кўра, амалдаги ғолиб «Аркадағ» ва «Ахал» ярим финал йўланмасини қўлга киритди.

«Небитчи» – «Аркадағ» – 1:3 (дастлабки ўйин – 0:6) 

Голлар: 42 Хидир Якубов – 7 Бегенч Акмамедов, 13 Шаназар Тиркишов, 49 Дидар Дурдиев

«Копетдаг» – «Ахал» – 0:1

Гол: 8 Даянч Мередов

«Аркадағ» ярим финалда «Алтин Асир» – «Ашхабад» ғолиби билан тўқнаш келса, «Ахал» «Шагадам» – «Мерв» жуфтлигида устун келган жамоа билан беллашади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика