Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди
19 jun 16:38
News


Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди
Халқаро олимпия қўмитаси ташкилотчилар томонидан тавсия этилган спорт турларини кўриб чиқди ва рўйхатни тасдиқлади.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Дакар-2026 Олимпиадасида сув спорти турлари, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, баскетбол, бокс, спорт рақси, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футзал, гимнастика, гандбол, дзюдо, эшкак эшиш турлари, регби, скейтборд, стол тенниси, таэквондо, триатлон, волейбол, спорт курашлари ҳамда ушу спорт турларидан қатнашишни режалаштирган.
Футзал йўналиши бўйича ХОҚ иштирок этиш тамойилларига мувофиқ қатнашувчи мамлакатлардан қуйидаги мезонларга риоя этишларини сўрамоқда:
- Ушбу ёш тоифасида қитъа миқёсидаги ёки халқаро турнирларда иштирок этган бўлиши;
- ФИФАнинг футзал бўйича рейтинг жадвалидан ўрин олган бўлиши;
- Барча спортчиларнинг фуқаролиги халқаро федерация ҳамда ХОҚ талабларига жавоб бериши керак.
Ўзбекистон футзал федерасияси ҳамда Дилшод Раҳматов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси Дакар-2026 Ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режасини ишлаб чиқди. Унга кўра ўсмирлар ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиши, шу йилнинг октябрь ойида эса ўсмирлар ўртасида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларида қатнашиши кўзда тутилган. Осиё қитъаси бўйича саралаш мусобақаси вазифасини ўтаб берувчи Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этилган тақдирда, ўзбекистонлик ўсмирлар 2026 йилги IV ўсмирлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланади.
Similar news

Comments