Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради
18 nov 2024 14:58
News
Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради
Бош ҳакам сифатида 39 ёшли ФИФА рефериси Аҳрол Рисқуллаев фаолият юритади. Унга ФИФА рефериси ассистентлари – Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. ФИФА рефериси, тожикистонлик Гулмуроди Саъдулло захира ҳаками этиб тайинланган. Рустам Абдуллоев ҳакамлар бригадаси ишини назорат қилса, Фаридун Аттоев ўйин комиссари бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 19 ноябрь, сешанба куни Душанбе шаҳридаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.
Ўртоқлик учрашуви
Тожикистон – Афғонистон
19 ноябрь. Душанбе. "Марказий" стадиони. 18:00
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Гулмуроди Саъдулло
Назоратчи: Рустам Абдуллоев
Комиссар: Фаридун Аттоев
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments