Latest news

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  44 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

Тоҳир Кападзе: "Кетма-кет дуранглардан фожиа ясаш керак эмас" News

Тоҳир Кападзе: "Кетма-кет дуранглардан фожиа ясаш керак эмас"

Биринчи лиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бундёкор-2" (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тоҳир Кападзе учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Албатта "Бунёдкор-2" қарши баҳсга фақат ғалаба учун тушгандик. Чунки мақсадимиз олий лигага чиқиш. Шундай экан ҳар бир турда уч очко учун курашмоқ лозим. Лекин кеча "Бунёдкор-2" билан учрашувда ҳам икки очко йўқотдик. Футболда кўп нарса омадга боғлиқ. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Шогирдларим ютиш учун қўплаб қулай вазиятларни яратди. Аммо улардан унумли фойдаланишга келганда совуққонлик етишмади. Рақиб жамоа ҳам чакки эмас. Таркибида ёшлар терма жамоасига номзод бир қатор ўйинчилар тўп тепмоқда. Бу жамоани ўйини менга ёқди. Майдон холатининг ҳозирча яхши эмаслиги ҳам салбий таъсир ўтказди. Биз учун мавсум энди бошланди. Ҳали ҳаммаси изига тушиб кетади. Мен бунга ишонаман. Ўз ҳар мавсум бошида шундай кутилмаган натижалар қайд этилиб келади. Хусусан ушбу турда Тошкентда "Косонсой"нинг "НБУ-Осиё" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишини ким ҳам ўйлабди дейсиз. Ундан ташқари "Хотира-79" ҳам "Оқ-тепа"ни мағлуб этиб турганда, учрашувнинг охирги 5 дақиқасида иккита гол ўтказиб юбориб, ғалаба қозонишини олайлик. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.  

- 2-турда ўз майдонимизда "Локомотив-БФК"га қарши ўйинда ҳам дуранг қайд этганимиз йигитларга руҳий таъсир ўтказмасдан қолмади. Кетма-кет дуранглардан ортиқча фожиа ясаш керак эмас. Чунки футболда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Бизку дуранг ўйнадик. Бу Кубок ўйини дегани эмас, эртагаёқ иштирокни тўхтатгани. Чемпионат узоқ давом этади. Аслида ҳар мавсум бошида шундай бўлади. Чемпионатнинг 5-6 тури қандайдир ҳаяжон ва бошқа сабабларга кўра кутилган ўйинни кўрсатиш қийин бўлади. Шундан сўнг эса ҳаммаси изига тушади. Демоқчиманки, бу вақтинчалик холат. Йил бошида олдимизга элитага чиқиш вазифа қўйилган. Буни бажариш йўлида охиригача курашамиз.

- Про лицензиясига ўқиётгандим. Шу охирги икки ўйинда айнан ўқиш сабабли жамоада кўп вақт бўла олмадим. "Локомотив-БФК"га қарши баҳсга ўша куни етиб бордим. "Бунёдкор-2" билан эса учрашувдан бир кун олдин боргандим. Бу ҳам кишини чалғитиш билан бирга толиқтириб қўйиши турган гап. Ўқиш ҳам керак. Бугун мана Про лицензияси учун диссертация йўқладик. Тегишли лицензияга эга бўлдик. Энди бор эътиборимизни клубдаги ишга қаратамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика