Latest news

20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага бугун биз 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  4 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  5 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  136

Тимур Кападзе: "Хатолар бор, лекин уларни тўғрилаш учун шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз" News

Тимур Кападзе: "Хатолар бор, лекин уларни тўғрилаш учун шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе БАА U23га қарши кечган ўртоқлик ўйини (0:2) ҳақида фикр билдирди.

— БАА йиғини ҳақида

— Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинни бошлаганимизга бир неча кун бўлди. Шу вақт мобайнида ўз олдимизга қўйилган режа бўйича машғулотларни олиб боряпмиз. Бу йиғинда, асосан, жисмоний ҳолатимизни тиклаш, техник-тактик томондан янада кучайиш ва янги футболчиларнинг имкониятларини кўриб олишга урғу қаратганмиз.


— БАА У-23 терма жамоасига қарши ўйин

— Бугунги учрашув яхши ўтди. Деярли барча ўйинчиларни синовдан ўтказдим. Ҳозирги жисмоний ҳолатимиздан келиб чиқиб, бир бўлимдан ҳаммага имконият бердик. Ва шу орқали техник-тактик тарафдан қанақа камчиликларимиз борлигини кўриб олдик. Умуман олганда, футболчиларимиз иккала бўлимда ҳам ўзларини яхши кўрсата олишди. 


Рақибга келадиган бўлсак, улар яхши таассурот қолдиришди. Умуман олганда, курашларга бой, яхши ўйин бўлди. Энг асосийси, биз ўзимиз учун керакли бўлган тажриба ва хулосани олдик, деб ўйлайман.


— Таркибдаги янги футболчилар

— Бу галги йиғинда кўплаб янги футболчилар иштирок этишмоқда. Деярли ҳаммасига имконият бердик, улар дебют ўйинини ўтказишди. Айтганимдек, ҳозирги жисмоний ҳолатдан келиб чиқиб, иккала бўлимда ҳам болалар ўзларини яхши кўрсатишди. Хатолар бор. Лекин, уларни тўғрилаш учун ҳам шу каби ўртоқлик ўйинларини ўтказяпмиз.


Эндиликда бор эътиборимизни иккинчи учрашувга тайёргарлик кўришга қаратамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика