Тимур Кападзе: "Шогирдларимнинг келажаги порлоқ, фақат..."
08 sep 2022 22:01
News
Тимур Кападзе: "Шогирдларимнинг келажаги порлоқ, фақат..."
Ўйин ҳақида
"Қизилқум" клубини ғалаба билан табриклайман. Учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Навоийликларда тажрибали футболчилар етарлича, улар ўйин тақдирини ҳал қилишди. Ўйлашимча, мазкур баҳсга ташриф буюрган томошабинлар қизиқарли тўқнашув гувоҳига айланди.
- Руслан Жияновнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Бугун у ёмон ўйнамади. Лекин биламан, у бундан-да яхшироқ ўйин кўрсата олади. Йигитлар ёш, уларда баъзида нимадир етишмаслиги мумкин, қолаверса, рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Аммо шу каби ўйинларда улар ўсишга эришади. Йигитларнинг келажаги порлоқ, фақатгина бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиши керак.
- Ўтказиб юборилган голларда ҳимоячиларнинг айби борми?
- Ҳа, уларда ҳам айб бўлиши мумкин, сабаби, рақибнинг гол уриши учун имконият яратиб беришди. Темирхўжа иккинчи голни тажрибасига таянган ҳолда ижро этди, бироқ унга қаршилик қилишимиз мумкин эди. Хатосиз гол бўлмайди, камчиликларни ўрганиб чиқамиз", деди "Олимпик" устози.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments