Latest news

00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  4 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  12 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  81 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2

Тимур Кападзе — Ортга қайтган футболчилар, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳамда "Насаф" билан ўйин ҳақида News

Тимур Кападзе — Ортга қайтган футболчилар, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳамда "Насаф" билан ўйин ҳақида

Қишки трансферлар вақтида "Олимпик" жамоаси таркибида ўзгаришлар юз бермоқда.

Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе бир неча кундан сўнг старт оладиган Суперлига баҳслари ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Қатардаги Осиё чемпионатига тайёргарлиги ҳақида фикрларини билдириб ўтди. "Олимпик" устози янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари билан ҳам ўртоқлашди. 

- Умуман олганда нафақат биз, балки Суперлиганинг барча жамоалари хорижда йиғин олиб боряпти. Биринчидан шароит томонлама, машғулотлар, кучли рақиблар билан ўйинлар учун бу қулай бўлди. Иккинчидан тикланиш ва юкламалар учун ҳам керак эди. Муҳими таркибимизда жароҳатланганлар йўқ. Қаердадир камчиликларимиз бўлди. Асосийси соғ-саломат қайтишди. Олдинда оғир мавсум кутмоқда. 

- Имкониятимиздан фойдаланиб олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни ҳам кўриб олдик. Тактик, амалий томонлама машғулотлар ўтказдик. Шу билан ФИФА кунларида кўришамиз. Биринчи йиғинимиз 18 март куни бошланади. Ҳозир 2-3та вариантларни кўриб чиқяпмиз. Режада ўртоқлик учрашувлари бор. Келиб битта тур ўтказиб, Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришамиз. Сўнгги бир ҳафталик йиғинни БААда ўтказишни режалаштиряпмиз. Ўша пайтда барча яхши формада бўлиши муҳим. Легионерлар қачон етиб келишади, бу муаммо ҳам бор. Ўйлайманки, буни ижобий ҳал қиламиз. Олдимизда юқори мақсад турибди. 

- Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби футболчиларимиз борлигидан фахрланамиз. Улар ёрдам бера олмаса афсусланарли бўлади албатта. ЎФА томонлама ҳам, бошқа тарафлама ҳам буни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Бу футболчиларни жалб қилишда муаммо юзага келиш эҳтимоли бор. Ўйлайманки, ҳаммаси жойда бўлади. 

- Тимур Мамасидиқов ва Абдурауф Бўриевни ижарага олдик. Уларни қўйиб юбориш ниятим бор эди. Яхши таклиф қилса, ўйнаса қўйиб юбормоқчи эдик. Лекин раҳбарият билан гаплашиб ҳозирги кунда биз билан бўлгани яхши, деган қарорга келдик. Олдимизда турнир бор. Деярли клуби билан бўлмайди. Шартнома тузишди ва бизга ижарага беришди.  

- Биринчи ёки иккинчи тур осон рақиб бўлмайди. Насиб қилгани бўлади. "Насаф" каби кучли жамоа билан ўйнашимиз мен учун жуда яхши. Ўзимизнинг ўйинимиз, камчиликларимизни кўриб олиш имконияти бор. "Насаф"нинг ОЧЛдаги ўйинлари, таркибдаги янги футболчиларини кузатамиз. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. 

- Таркиб борасида катта йўқотишлар йўқ. Жасур Жалолиддиновнинг кетишига нормал қарадик. Янги футболчиларни кўриб чиқяпмиз. Тайёр футболчини олиш бизнинг фалсафамизга кирмайди. Уларни яна кўриб чиқамиз. Менинг вазифам уларни янада яхши ҳолатга олиб чиқиш. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика