Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  170 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Тимур Кападзе: "Олимпия" сафида яхши футболчилар бор экан" News

Тимур Кападзе: "Олимпия" сафида яхши футболчилар бор экан"

"Олимпик" ҳамда "Олимпия" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-тур ўйинидан (3:0) сўнг мезбон жамоа устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе: "Жамоамизни ғалаба билан табриклайман. Иккала жамоа яхши ҳаракат қилди. Ёмғир ўйинга бироз таъсир қилди деб ўйлайман, аммо иккала томон ҳам футболдан завқ олди деб ўйлайман. Бугунги баҳсда 3тадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. "Олимпия" сафида яхши футболчилар бор экан. Улар жамоа бўлиб яхши ҳаракат қилишди. Биз эса навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Рақиб футболчилари анча кичик, шогирдларингизни бу баҳсга қандай тайёрладингиз?

- "Олимпия" "Навбаҳор" билан яхши ўйин кўрсатишди, бугун ҳам шундай бўлади деб ўйладик. Рақибга паст баҳо бермаслик керак. Имкониятимиз даражасида ўйнадик. Бизнинг ва уларнинг вазифаси бошқа. "Олимпия"да мотивация катта бўлишини, ўзини кўрсатишга уринишини тушиниб турган эдик. Кимдадир ўзига ҳаддан ташқари ишонч бўлгандир, лекин рақибга паст баҳо берганимиз йўқ.

Ҳа, баъзи жойларда тўпни кўп ушлаб қолиб, хатоларга йўл қўйдик. Ўйинни хотиржам ўтказсак бўларди, бироқ йигитлар бироз шошишди ёки ноодатий паслар беришга уринишди. Ўйин биз ва рақиб учун фойдали бўлди. Чунки "Олимпия" бошқача ҳимояланди - ҳимояга тўлиқ ётиб олмай, иккинчи зонада кутиб олишди. Шу сабабли бизда пас бериш учун ҳудудлар пайдо бўлди.

- "Олимпия" сафида яхши футболчилар бор дедингиз, улардан бирортасини "Олимпик" сафига қўшиб олиш ниятингиз борми?

- Нафақат "Олимпия", бошқа жойлардаги иқтидорли йигитларга ҳам имконият берса бўлади. Ҳаммага бир хил қараймиз. Уларнинг асосий футболчилари терма жамоа сафида. Агар яхши йигитлар бўлса синаб кўрамиз. Бу борада Одил Аҳмедов билан келиша оламиз деб ўйлайман.

- Май ойида жамоангизни "Нефтчи" ва "Навбаҳор"га қарши икки оғир ўйинлар кутиб турибди. Бу тўқнашувларга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

- Бугундан тайёргарлик кўришни бошлаймиз. "Олимпия"га қарши баҳсни тайёргарлик эмас, ўйин амалиёти деган бўлардим. Йигитлар билан бизни иккита муҳим ўйин кутиб турганини муҳокама қилган эдик. Эртага тикланиш, 2 кун эса "Нефтчи" билан баҳсга тайёрланамиз. Улар нима қилишини тахминан биламиз. Кўрамиз, ўша куни қандай ўйин намойиш этарканмиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика