Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  139 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  5 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  22 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ўтган йили бажарилмай қолган вазифани уддалаш учун ҳаракат қилаяпти" News

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ўтган йили бажарилмай қолган вазифани уддалаш учун ҳаракат қилаяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувни томоша қилган мухлислар айни томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди деб ўйлайман. Жамоамиз йигитлари ёмон ҳаракат қилишмади, ҳар бир вазият учун охиригача курашишди.

- Бу йилги "Навбаҳор" ва унинг мухлислари ҳақида муносабатингизни билдириб ўтсангиз...

- "Навбаҳор" айни кунларда яхши формада. Улар ўтган йили ўхшамай қолган чемпионлик учун ҳаракат қилишаяпти. Мухлислари ҳам ҳар доим жамоасини қўллаб-қувватлашади. Улар яхши ўйнаса, керак бўлса рақиб жамоани ҳам олқишлашади.

- "Олимпик" атрофидаги ижобий гап-сўзлар жамоага босим юклаб қўймадими? Жамоа ўтган йилгидек кўринмаяпти...

- Бизда таркибда ўзгаришлар ҳам бўлди. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Бизнинг вазифамиз ҳам шу аслида. Йигитларни бош мақсадимиз томон муносиб тайёрлаш.

- "Навбаҳор" билан билан кубок ўйинида ҳам тўқнаш келасизлар. Бу борада фикрингиз қандай?

- Биз ҳали гуруҳдан чиқмадик. "Андижон" билан рақобат жиддий кечаяпти. Бугун ўйнаган жамоа билан 3 кундан кейин яна тўқнаш келиш осонмас. Бироқ, бунинг ҳам яхши томони бордир деб ҳисоблаймиз.

- U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этаётган жамоамиз таркибидан кўзлаганларингиз борми?

- Албатта, уларнинг ҳар бири номзод. Нуфузли турнир олдида эканликлари учун аввалроқ чақирмагандим. Албатта, бу терма жамоамиздан бизга номзодлар бор.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика