Latest news

15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  1 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   21 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  9

Тимур Кападзе: "Миллий терма жамоа манфаати ҳамма нарсадан устун, лекин бизнинг имкониятларни ҳам инобатга олиш керак" News

Тимур Кападзе: "Миллий терма жамоа манфаати ҳамма нарсадан устун, лекин бизнинг имкониятларни ҳам инобатга олиш керак"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Тожикистонга қарши назорат учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Назорат баҳси иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлди деб ўйлайман. Иккала таркибни майдонга туширдик ҳамда йигитларнинг ҳозирги даражасини синовдан ўтказдик. Ўртоқлик учрашуви билан расмий ўйиннинг фарқи бор, лекин камчиликларни кўздан кечириш учун ушбу баҳс зарур эди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Биз ғалаба қозондик, эҳтимол, бундан-да яхшироқ натижага эришишимиз мумкин эди. 

- Сизда назорат ўйинлари бўйича бир принцип мавжуд: иккала таймда икки хил таркиб майдонга туширасиз. Яқинлашиб келаётган мусобақа олдидан ҳам шу ишни такрорладингиз. Бу расмий ўйинларда асосий таркиб танлашда муаммо юзага келтирмайдими?

- Йўқ, уларнинг кўпчилиги турли жамоалардан ташриф буюрган. Уларнинг ўйинини кўришим керак. Машғулотда улар кучини максимал сарфламаслиги мумкин. Уларнинг фикрлаши, ҳаракатларини фақатгина ўйин кўрсатиб беради. Шу боис, уларни ўйнатмасдан туриб, ҳолатини билиб бўлмайди. Агар икки ўйин ўтказилиб, иккала таркиб ҳам 90 дақиқадан ҳаракат қилганда, соз бўларди. Аммо бунга имкон бўлмади. Бир футболчига 45 дақиқа камлик қилади, лекин керакли камчиликларни белгилаб олдик. 

- Бу расмий ўйинлар олдидан сўнгги назорат баҳси эди. Саралаш баҳслари олдидан шогирдларингизнинг жисмоний ҳолатидан кўнглингиз тўқми?

- Биласиз, ҳозир чемпионат баҳслари давом этмоқда. Кимдадир ўйин амалиёти етарли, кимдадир камроқ. Биз жисмоний тарафдан ҳам тайёргарлик олиб бордик. Бугунги ўйиндан сўнг икки кун тикланиш жараёни бўлади. Шундан сўнг, дастлабки ўйинимизга тўрт кун қолади. Ҳали 23 нафар футболчидан иборат якуний таркибни аниқлаш лозим. Сабаби, ҳар бир ўйинчи ўзини яхши кўрсатмоқда ҳамда якуний таркибга киришни истамоқда. Бу бир тарафдан хурсанд қилади, аммо рўйхат чекланган. Норчаев, Йўлдошев каби кўп ўйинчилар ҳали келмаган. Иброҳимхалилда кичик жароҳат бор, охирги ўйинда майдонга тушмади. Унинг ҳолатини кўздан кечирамиз.

- Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец шогирдларингиз Хожимат Эркинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Ҳусайн Норчаевни МТЖга йиғинига чақиришни сўраган. Эшитишимизга қараганда, сиз уларни гуруҳ босқичидан кейин қўйиб юборишни айтгансиз. 

- Ҳа, улар сони беш нафар эди, лекин учтасини аниқ чақирмоқчи бўлди. ЎФА билан бу масалада суҳбатлашдик, МТЖ учун улар захира варианти бўлса, биз учун асосий таркиб футболчилари саналади ҳамда уларнинг жамоада бўлиши қўшимча куч бағишлайди. Буни тушунтиришга ҳаракат қилдик, улар ўйлаб кўришини айтишди. Биз якуний рўйхатни аниқлагач, кейинроқ уларни жалб қилолмайиз. МТЖ манфаати ҳамма нарсадан устун, лекин бизнинг имкониятларни ҳам инобатга олиш керак. Биз Осиё миқёсидаги катта турнирда иштирок этамиз, МТЖ рақибларини эса унчалик кучли деб ўйламайман. МТЖга номзодлар етарлича. Футболчилар шу ерда қолишса, хурсанд бўлардим, лекин рад этса, буни ўйлаб кўриш керак. Катанец ҳам бу ҳолатни тўғри тушунади, деб ўйлайман. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика