Latest news

20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф". Бошланғич таркиблар аниқ!  14 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  1 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  4 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  13 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  11 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  3

Тимур Кападзе: "Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз" News

Тимур Кападзе: "Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз"

Кеча Coca Cola Суперлига 2022 баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Биринчи турда «Олимпик» «Сурхон»га қарши майдонга тушади. Қуръа ташлаш маросими ва турнир ҳақида жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди. 

"Менимча, қуръа анча яхши ўтди. Биринчи баҳсда кимга қарши майдонга тушишимизни кутаётган эдик. Умуман олганда, биринчи турларда ҳамма жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлади деб ўйлайман. 

Ҳар бир учрашув қизиқ ва қийин бўлиши аниқ. «Олимпик» жамоаси Суперлигада дебют қилади ва бу бизга катта тажриба бўлади деб ўйлайман. Бу учрашувлар орқали олдимизга қўйган вазифамизни уддалаймиз. Биринчи турда «Сурхон» билан тушдик. Умуман олганда, кимга қарши майдонга тушишимизни аҳамияти йўқ. Чунки ҳамма билан қайсидир турда тўқнаш келишимиз аниқ. Мусобақани уйда бошлашимиз эса яхши деб ўйлайман. 

Биз аутсайдер бўлиб қолмаймиз деб ўйлайман. Чунки тайёргарлигимиз анча яхши ўтмоқда. Биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Болалар ҳам бунга тайёр. Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Биз барчасига тайёрмиз", - деди Тимур Кападзе.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика