Latest news

20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  27 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак" News

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ёмон ўйин кўрсатмади, деб ўйлайман. Йигитлар яхши ҳаракат қилиди.  Саудия Арабистонинг ҳар томонлама муносиб рақиблигини билар эдик. Қаердадир хатолар ва камчиликлар бўлди. Қайсидир маънода бу нарса керак эди. Уларнинг устида ишлаб навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Тимур Кападзе. 

- Айрим паллаларда футболчиларга тезкорлик ва агрессивлик етишмагандек кўринди...

- Рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатди. Икки жамоада ҳам қарши ҳужумларда имконият юзага келди. Чунки бўшлиқлар юзага келганида тезликни ишга солиш керак бўлади. Жамоавий ҳужумда тезлик иккинчи планга, ўйинни ташкил қилиш асосий планга чиқади. Айрим вазиятларда футболчилар ўйин ритмидан тушиб кетгандек бўлди. Ҳаяжон билан ҳам боғлаш мумкин. Лекин мен муаммо кўраётганим йўқ.

- Жамоанинг ҳимоядан чиқишида муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу нарса "Олимпик"да ҳам рўй беряпти. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Биз ҳаракат қилмоқдамиз.  Кўп вазиятларда индивидуал хатолар бўляпти. Бундан чўчиётганимиз йўқ. Ҳозирги хато бизга ўз устимизда ишлашимиз учун туртки бўляпти. Буни йўққа чиқара оламиз. Ўйинни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки футболчилар янада кучлироқ бўлади. 

- Бугун дарвозабон Владимир Назаров голда оддий хатога йўл қўйди. Тўпга чиқиб келишларда камчиликлари бор экан. Тўғри асосий дарвозабон Абдувоҳид Неъматов жароҳат олган. Лекин бу ёш тоифасида кучлироқ дарвозабон йўқми?

- Захирамизда яна 2та дарвозабон бор. Ҳаммасига имконият берамиз. Битта у эмас, кўп футболчилар хато қилди. Учрашувнинг ҳаяжон ва масъулияти борлиги ҳам таъсир ўтказди. Машғулотда ўн маротаба тепса, барчасини қайтаради. Босимдан бундай ўйинлар орқали чиқиб кетишни ўрганиш керак. Гол бўлган вазиятда техник хато қилди. Ўзига нисбатан ишончсиз ўйнади. Уларнинг келажаги порлоқ. Кейинчалик қандай ўсишига кўп нарса боғлиқ.

- Жамоада яққол ажралиб турадиган футболчилар Хожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов 90 дақиқа ўйнашга тайёрми? Уларни эртароқ алмаштиришингизни сабаби нимада?

- Хожимат Эркинов яхши формада эмас. Клубида ҳам аксарият ҳолларда захирадан майдонга тушмоқда. Ўйин ритмига киришиб кетишда муаммолари бор. Шу боис эртароқ алмаштирдик. Унинг кучини яхши биламиз.




Саад Ал Алшеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" 

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика