Latest news

10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  1 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  12 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3

Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик" News

Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"

Про Лига баҳсларининг 19- туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) баҳси якунидан сўнг жамоамиз мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун, албатта, "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Жуда қизиқ ўйин бўлди. Мухлислар ҳам мазза қилди, деб ўйлайман. Ўйин курашларга бой бўлди. Футболчиларим яхши ҳаракат қилди, бироқ майдон бироз панд берди. Биз, асосан, пастлар билан ўйнаймиз, бу майдонда эса бундай ўйин кўрсатишга қийналдик. "Нефтчи"га эса бу қўл келди. Рақибнинг бақуват легионер футболчилари бор, улар узоқ узатмаларда яхши ҳарак қилишди. Голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик. Йигитлар шундай ўйинлар орқали анча яхши тажрибага эга бўлади. Ўйинда яхши ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди. 

Жиянов жароҳат олди, шу сабабли ўзгариш қилдик. Кўрган бўлсангиз, рақиб футболчилари анча қўпол ҳаракат қилишди. Нафақат "Нефтчи", балки қолган жамоалар қўпол ўйнашмоқда. Ҳакамлар эса бунга йўл қўймоқда. Бу эса ёмон. Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик", — деди Кападзе.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика