Latest news

21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 21:10Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" 2:1 (Матнли трансляция)  3 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  13 20:35Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон - Шри-Ланка (LIVE)  0 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  20 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  2 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ" News

Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бугундан ишга киришди. Мутахассис ЎФА матбуот хизматига қисқача интервью берди.

"Биринчи ўринда Сречко Катанецга соғлик тилайман. Соғлик доим биринчи ўринда туради. Кеча раҳбарият томонидан мени номзодим тасдиқланди. Терма жамоа бегона эмас. Бу либосда кўп йиллар майдонда тўп тепганман, мураббий, ёрдамчи мураббий бўлганман. Мен учун терма жамоа ҳар доим устун туради. Биз аскармиз. Олдимиздаги вазифани бажаришимиз керак. Мураббийлар штаби, футболчилар билан гаплашдик. Март ойида ФИФА кунларидаги 2 та муҳим учрашувга яхши тайёргарлик кўрамиз, чунки оз муддат қолди. Энг асосийси ҳамма соғ бўлсин, яхши формада келсин. Олдимизда ҳал қилувчи ўйинлар кутиб турибди. Албатта, босим, қийин пайт. Ўйлайманки, ҳаммаси жойида бўлади. Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ. Футболчиларнинг маҳорати, кучи етади. Мухлисларнинг дуолари, қўллаб-қувватлаши ҳам керак. Бу нарсага фақат биргаликда эришишимиз мумкин",- дейди Тимур Кападзе.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика