Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

Тикланиш учун 48 соат етадими? News

Тикланиш учун 48 соат етадими?

Шота Арвеладзе "Халл Сити" бош мураббийи этиб тайинланди.

"Пахтакор" собиқ бош мураббийи энди ўз кучини Англияда синаб кўради. "Халл Сити" ҳозирда Чемпионшип (яъни Англия биринчи лигаси)да иштирок этмоқда.  Бу мусобақада 24та клуб қатнашади. 

Энди тасаввур қилинг-а, бир мавсумда клублар 46та турни ўтказишади. Бундан ташқари Кубок мусобақалари ҳам бор, улар алоҳида. "Халл Сити" 24 клуб орасида 32 очко билан 19-ўринда боряпти. Энди бу йил АПЛга қайтиши қийин бўлади. Арвеладзенинг янги жамоаси ҳозирча Чемпионшипда 28 турда майдонга тушди. 

Уларни олдинда яна 18та тур кутяпти ва мана шу 18та турни жамоа 8 майга қадар ўтказиб бўлади. Келинг, яхшиси "Халл"нинг февраль-май оралиғидаги ўйинлар тақвимига эътибор берамиз. 


Февралда 7та ўйин

5 февраль ("Престон")

9 февраль ("Дерби Каунти")

12 февраль ("Фулхэм")

16 февраль ("Шеффильд")

19 февраль ("Куинс Парк")

23 февраль ("Барнсли")

26 февраль ("Петерборо")


Мартда 4та ўйин

5 март ("Вест Бромвич")

12 март ("Бирмингэм")

17 март ("Ковентри")

19 март ("Лутон")


Апрелда 6та ўйин

2 апрель ("Хаддерсфильд")

9 апрель ("Миддлсборо")

15 апрель ("Кардифф")

18 апрель ("Миллуол")

23 апрель ("Ридинг")

30 апрель ("Бристол Сити")


Майда 1та ўйин

7 май ("Ноттингэм Форест")


Кўриб турганингиздек, "Халл Сити" февралда 7та, мартда 4та, апрелда 6та ва майда 1та - жами 18та ўйин ўтказади. Айниқса бу жамоани келаси ойда 7та ўйин кутиб турибди. Ўйинлар бўлиб ўтадиган кунлар ораси ҳам қисқа ва шу ўринда савол туғилади: фтуболчилар тикланишга улгурадими?

Албатта, улгуради. Ахир бу - Англия. Улар неча йиллардан бери чемпионатни шу форматда ўтказиб келишяпти ва клублар ҳам бундай оғир тақвимга аллақачон кўниккан. 

Бу мақоланинг юзага келиши кутилмаганда бўлди. Шота Арвеладзе "Халл Сити" бош мураббийи этиб тайинлангач, клубнинг ўйинлар тақвимига қизиқдим. Энди Ўзбекистонда ишлаб кетган ҳар қандай мураббийнинг кейинги фаолиятига барибир қизиқасиз-да. Ўйинлари сони жуда кўп экан. Кейин ўзимга таниш бир футболчидан сўрадим: ўйиндан кейин тикланиш учун 48 соат етадими? 

Унинг айтишича, 48 соат Европада етади, лекин бизда эмас. Чунки Европада футболчининг ўйиндан кейин яхши тикланиши учун ҳамма шароит бор. Шу боис улар ҳар уч кунда майдонга тушаверади. Бизда эса бу борада фақат саноқли клублардагина яхши шароит мавжуд. Лекин ҳаммада ҳам шароит юқори эмас.

2018 йил агар Краснодарга бормаганимда эҳтимол футболчимизнинг бу гапларига унчалик ишонмасдим. Лекин ўша йил Краснодарга қилинган 5 кунлик сафар давомида "Краснодар" футбол клуби стадионига бориб, у ердаги шароитларни кўриб оғзим ланг очилиб қолганди. Тренажёр зал дейсизми, душ, бассейн, жакузи, музхона, физиотерапия, хуллас футболчи жароҳат олса ёки ўйиндан кейин тезроқ тикланиш зарур бўлиб қолса, соғайиш (тикланиш) учун ҳамма шароит бор.

Агар бизда ҳам шунга яқин шароитлар яратилса, бу ҳам клублар, ҳам терма жамоамиз учун фойдали бўларди. Ажаб эмас, шундан кейин терма жамоа 70-дақиқадан кейин чарчаб қолади деган гапга ҳожат қолмаса.

Изоҳ: Барча суратлар "Краснодар" футбол клуби стадионида олинган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика