Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди
09 jan 14:09
News
Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди
"Манчестер Сити" Гана терма жамоаси вингери Антуан Семеньони "Борнмут"дан тахминан 65 млн фунт эвазига сафига қўшиб олди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бу трансфер "Борнмут" тарихидаги энг йирик сотув бўлди. "Сити" Семеньонинг шанба кунигача фаоллаштирилиши лозим бўлган бандини ишга туширди. Клуб 62,5 млн фунтни 24 ойлик тўловлар орқали, қолган қисмини эса бонуслар сифатида тўлайди.

Футболчи 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва жамоада аввал Яя Туре кийган 42-рақамли либосда ҳаракат қилади.
Link :
Source : mancity.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments
Энди сизга янада тушунарлироқ қилиб тушунтираман, мен келтирган рақамлар, 10 та мавсумники, у ерда расход дейилган, трансферга кетган пулмас если что!
Бу нима дегани?
Сотиб олинган футболчилар ва сотилган футболчиларнинг суммасини баланси, мураббийларга тўланган пуллар.
Энди КПД ҳақида Сити 1 та кубоги учун 39 милион пул сарф қилган бўлиб чиқябди (Бу АПЛда энг яҳши кўрсатгич).
Ливерпул 63 млн.
Челми 127млн.
Арсенал 217 млн.
МЮ 370 млн.
Вест Ҳем 707 млн.
Тоттенҳем 877.
Бу рақамлар осмондан олинган эмас, бошқа сайтлардаги аналитиклардан олинган.
Истасангиз Transfermarktнинг Net spend дида текшириб кўринг.
Арсенал ва Челси 1 млрд дан расход қилган.
Сити ҳатто бешликгаям кирмайди расход қилишда.
Лекин Ситини натижаси АПЛда энг яҳшиси.
Шундай экан сизни сўзларингиз, математикага тўғри келмаябди.