Latest news

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  2 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

"The National": "Азиз Ҳайдаров ва унинг жамоаси курашга тайёр" News

"The National": "Азиз Ҳайдаров ва унинг жамоаси курашга тайёр"

Осиё Кубоги мусобақаси бошланишига жуда кам фурсат қолаётган бир пайтда "The National" газетаси Азиз Ҳайдаровдан интервью олди.
Ярим ҳимоячимиз ўз интервьюсида Ўзбекистон терма жамоаси турнир олдидан ниҳоятда "чанқоқ" эканлигини айтиб ўтди.

"Бош мақсадимиз совринли ўринлардан бирини эгаллаш, - дейди Ҳайдаров. - Лекин бунинг учун аввало гуруҳдан чиқишимиз шарт. Гуруҳдан чиққач, шахсан мен Жанубий Кореяга тушишни хоҳлаяпман. Нафақат мен, балки аксарият жамоадошларим Жанубий Корея билан ўйинни кутмоқда. Уларда аламимиз бор".

Яхши биласиз, ЖЧ-2014 саралаш босқичида Ўзбекистон сафарда Корея билан ўйнаб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Агар ўшанда ҳеч бўлмаса дуранг натижага эришганимизда ажойиб имкониятга эга бўлардик.

"ЖЧ саралаш ўйинларининг якуни биз учун ниҳоятда аламли бўлганди. 14 очко йиққан бўлишимизга қарамай, мундиалга йўл ола билмадик. Бизга алам қилгани, кореяликлар билан бил хил очко тўплаган бўлишимизга қарамай, мундиалга бора олмагандик. Бу эса ниҳоятда қаттиқ таъсир қилди".

Шундан бери орадан бирмунча вақт ўтди ва мана энди Ўзбекистон терма жамоасини яна бир муҳим мусобақа - Осиё Кубоги-2015 кутиб турибди. ФИФА рейтингида 74-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли тўртта жамоасидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Миржалол Қосимов бошчилигида Осиё чемпионатида иштирок этади.

Терма жамоанинг аксарият футболчиларида халқаро майдонларда тўп тепиш бўйича катта тажриба бор. Хусусан Темур Кападзе ва Сервер Жепаров аллақачон учта қитъа биринчилигида иштирок этишган. Бундан ташқари, Жепаровнинг икки бор Осиёда "Энг яхши футболчи" деб топилгани ҳам бежиз эмас.

Азиз Ҳайдаров эса ўз фаолиятида учинчи марта қитъа биринчилига қатнашади. У ҳозир фаолиятини Дубайнинг "Ал Шабаб" клубида давом эттирмоқда. "Мен учун терма жамоа катта аҳамият касб этади, - дейди Ҳайдаров. - "Ал Шабаб"да мени ҳамма нарса қониқтиради, лекин терма жамоа бутунлай бошқа мавзу. Бу - менинг Ватаним, мен туғилиб ўсган жой. Мен бош жамоага қачон таклиф қилинмай, доим хурсанд бўламан. Ҳар доим бор куч билан ўйнашга ҳаракат қиламан".

Маълумки, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги дастлабки ўйинини Шимолий Кореяга қарши баҳс билан бошлайди. Бу борада Азиз Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдирди:

"Ҳозирги жамоа тажрибали футболчилар ҳамда ёшлар қоришмасидан иборат. Биз Осиё чемпионатида ғалаба қозонишни жуда-жуда истаяпмиз. Агар биринчи ўйинда Шимоялий Кореяни мағлуб этсак, ижобий натижа кейинги ўйинларда ҳам асқотиши турган гап. Биз охиригача курашишга тайёрмиз, негаки футболда курашсиз ғалаба қозониб бўлмайди".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика