ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин
		
		20 sep 2020 01:54
        News	
	 
				 
				ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин
Бироқ, саудияликлар топширган охирги тест натижаларига кўра, жамоада коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди. Аниқроғи, жамоанинг 10 нафар аъзоси инфекцияни юқтириб олган. Улардан уч нафари футболчи, қолганлари эса клуб раҳбарияти вакиллари. Шу сабаб, “Ал-Ҳилол” бўлажак баҳсни қолдиришни сўраб ОФКга мурожаат қилди. Бироқ, мусобақа протоколига кўра, бу мумкин эмас ва саудияликлар мусобақани ё давом эттириши ё бўлмаса ўз иштирокини муддатидан олдин якунлашига тўғри келади.
Шу каби ҳолат “Ал-Ваҳда” (БАА) билан юз берган ва уларнинг мусобақани қайд этган натижалари нолга тенглаштирилганди.
Бугун “Ал-Ҳилол” таркибига ёшлар жамоасидан 2 ўйинчи ва 1 дарвозабон келиши керак эди. Бизга маълум бўлишича, ҳозирда саудияликлар таркибида 13 футболчи соғлом ҳамда уларнинг 2 нафари захирада дарвозабони.
Агар “Ал-Ҳилол” мусобақадаги иштирокини якунлайдиган бўлса, у ҳолда “B” гуруҳидаги ҳолат қуйидагича бўлади:
1. "Пахтакор" – 6 очко
2. “Шабаб Ал-Аҳли” – 6 очко
3. “Шахр Ходро” – 0
Унга кўра, кейинги босқичга “Пахтакор” 1-ўрин билан иккинчи йўлланмага эса “Шабаб Ал-Аҳли” эга чиқади.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Ал-Ҳилол”нинг етакчи футболчиси Бафетимби Гомисда COVID-19 аниқланган. Аввалроқ, Себастьян Жовинко ва Салим Ал Давсарининг таҳлиллари ҳам ижобий натижа бергани ҳақда хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, “Шаҳр Ходро” - “Ал-Ҳилол” баҳси Тошкент вақти билан бугун 20:00 га белгиланган. Мазкур гуруҳдан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви эса 23:00 да бошланади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments