Latest news

01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  12 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Тез орада мамлакатнинг барча стадионлари мухлислар учун очиқ бўлади News

Тез орада мамлакатнинг барча стадионлари мухлислар учун очиқ бўлади

“Камп Ноу”, “Сантьяго Бернабеу” каби стадионлар фаолияти билан танишиб, лол қолгандим.

Бу стадион эгаларида маркетинг шу даражада яхши ишлайдики, ареналарга ташриф буюраётган футбол мухлисларидан келиб тушадиган даромаднинг ўзиёқ академиялар харажати учун етиб бериши мумкин.

Бизда эса аксинча, мухлисларни стадионлардан узоқроқда ушлаш учун барча “иш қилинган”. Исталган футбол аренасини кўз олдингизга келтиринг, футбол учрашувлари йўқ вақтда уларнинг дарвозаларида қулф бўлади. Футбол ўйини вақтида эса қулф ўрнида тартиб посбонлари пайдо бўлади. Майдон анча ичкарида, ташқи томон эса баланд панжаралар билан тўсиб олинган. Мана энди савол, шу аҳволдан кейин мухлисларни стадионларга қандай қилиб яқинлаштириш мумкин?

ЎФА ҳамда ПФЛ энди бундай тўсиқларга қарши курашади. Мухлисларни стадионларга қайтариш учун фақатгина футбол ўйини бор вақтни ҳисобга олишнинг ўзи нотўғри. Стадионларга мухлислар қайтиши йўлида ташкилот ходимлари тинимсиз меҳнат қиляпти. Афсуски, баъзи клублар учун мухлислар сони у қадар қизиқ эмас, маркетинг тизими умуман ишламайди. Ўз навбатида ЎФА ҳам уларга бошқа усулда жавоб беради, ишлашни хоҳламанг ҳар қандай ходимга чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилади. Чунки биз футболдан бўш кунларда ҳам одамларнинг стадионга яқин бўлиши устида бош қотирмоқдамиз.


Бу йўлда дастлабки қадамлар ташланди. Боғча тарбияланувчилари, мактаб ўқувчилари ҳамда пойтахт меҳмонларининг стадионларга экскурсияси бошланди ҳисоб. ЎФА тез орада мактабгача таълим муассасалари болалари учун бепул автобуслар ташкил қилиб, уларнинг стадионларга саёҳатларини уюштириб беришни режалаштирган. Бундай ишлар ҳаво илиқ бўлган исталган кунда ташкил этилади. Яъни, футболга, стадионга меҳр боғчадан бошланиши учун ҳаракат қилинади. Бу йўлда Мактабгача таълим вазирлиги билан келишув амалда бўлади.  

Тўғри, стадионлардаги музейлар, айланиш учун хоналар ҳозирча анча қашшоқ. Бироқ яшил майдон атрофида диққатга сазовор жойлар барибир топилади. Журналистларнинг матбуот анжуманлари зали, шарҳловчилар хонаси, футболчиларнинг ечиниб-кийиниш хоналари, уқалаш хоналари, ҳакамлар хонаси, ВИП хоналар, СИП секторлар, клуб ишчилари жой олган офиснинг ташқи кўриниши, стадионлардаги овқатланиш хоналари кўпчилик учун қизиқ.


Иш тўғри йўлга қўйилса, 4—5 йил ичида ўша музейлар ҳам анча фаоллашиб қолади. Стадион ичида турли егуликлар, ширинликлар, ичимликлар сотадиган нуқталар иш бошлайди. Эсдалик учун суратга тушиш тизими ташкил қилинади. Истовчилар учун футбол сувинерлари таклиф қилинади. Марказий Осиёдаги, Осиёдаги, Европадаги ва жаҳондаги машҳур ареналарнинг кичик кўринишлари томоша учун қўйилади.  

Ҳа, айтганча, “Бунёдкор” стадиони тез орада янги ном олади. Қолган стадионларга ўрнак сифатида мана шу аренага мухлисларни жалб қилиш ишлари бошланади. Стадион атрофидаги бир қатор панжараларни олиб ташлаш кўзда тутилган. Уларнинг ўрнида аҳоли учун хизмат кўрсатадиган объектлар қад ростлайди. Фақатгина футбол учрашувлари кунигина мухлисларнинг хавфсизлигидан келиб чиқиб, стадионга кириб-чиқиш шартлари бироз ўзгаради, аммо хизмат кўрсатиш масканлари тўлиқ ишлайверади. Қолган кунларда эса исталган киши стадионга келиши мумкин бўлади.  


Эътибор қилаётган бўлсангиз, ўйин кунлари болалар учун турли-туман кўнгилочар тадбирлар, арғимчоқлар, батутлар ишлаб турибди. Вақти келиб улар доимийга айланади. Фарзандини шунчаки айлантириш учун кўчага олиб чиққан оналардан тортиб, велосипед учишни хоҳловчи ёшлар, тоза ҳавода сайр қилишни истовчиларгача стадион атрофида бемалол кўнгли ёзиши учун барча чора-тадбирларни кўриш режага киритилган.

Олдинда режалар кўп. Бу ҳозирча бошланиши. Энди футбол фақатгина футболчилар ёки клуб раҳбарлари учунгина бўлмайди. Энди улар фақат ва фақат мухлислар учун ишлашлари кераклигини тушуниб етади. Футбол ва унинг атрофидаги барча ишлар мухлислар учун ташкил этилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон манфаатлари биринчи ўринга олиб чиқилади.


Шу ўринда футбол мухлисларидан ҳам бу каби ишларни қўллаб-қувватлашни сўрардик. Хато ҳаммада бўлади. Муҳими битта хатони қайта такрорламаслик. Мухлислар ўзларини тутишда, қоидаларга риоя қилишда ўрнак бўла олишса, ички ишлар ходимлари ҳам, ЎФА вакиллари ҳам уларнинг кўнгил ёзиши йўлида меҳнат қилишга тайёр туради.

Author :
Rating: +81   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика