Тьерри Анри футболчи илтимосига кўра истеъфога чиқарилган экан
30 jan 2019 11:08
News
Тьерри Анри футболчи илтимосига кўра истеъфога чиқарилган экан
Get French Football News нашри Тьерри Анрининг "Монако"дан кетиши ҳақида баъзи маълумотларни ошкор қилди.
Маълумотларга кўра, монегасклар ҳужумчиси Радамель Фалькао Анри борасида клуб раҳбариятига эътироз билдирган. Анрининг пасга қандай очилиш кераклигини ўргатиши колумбияликка ёқмаган экан.
Бундан ташқари, Тьерри Анри жамоа етакчилари Фалькао, Камил Глик, Жемерсон ва Андреа Ражига босим ўтказиб, уларга асосий таркибда жой бермаслик билан таҳдид қилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни "Монако" Анри билан хайрлашди ва португалиялик Леонарду Жардимни қайтарди.
Link :
Source : Get French Football News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments