Latest news

17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  1 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  2 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   9 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  13 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  48 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  28 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  8 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  39

Термиздаги ўйин назоратчиси жанжал қаердан келиб чиққанини маълум қилди News

Термиздаги ўйин назоратчиси жанжал қаердан келиб чиққанини маълум қилди

Кеча Термиз шаҳрида бўлиб ўтган биринчи лиганинг "Сурхон" - "Андижон" ўйинида 8 нафар футболчи майдондан четлатилди.

Қизиғи, ҳамма қизил карточкалар 90+4-дақиқада кўрсатилди. Бош ҳакам ҳар икки жамоанинг тўрттадан ўйинчисини майдондан четлатди.

Мана шу баҳсда шаҳрисабзлик таниқли назоратчи Шамил ака Жумаев ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлади. Биз Шамил ака билан боғланиб ўйинда юз берган воқеани ўрганишга ҳаракат қилдик.

- Ассалому Алайкум, Шамил ака яхшимисиз?
- Раҳмат, Худога шукур яхшиман.

- Шамил ака, кеча бўлиб ўтган биринчи лиганинг "Сурхон" - "Андижон" баҳсида сиз ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишладингиз. Бу ўйинда нима воқеа юз берди?

- Иккита жамоа футболчилари ўйин охирларида тўрттадан қизил карточка олишди. Бу ҳақда учрашув протоколида ҳам кўрсатилган.

- Нима бўлди ўзи жанжалми?

- Ҳа, футболчилар ўзларини бошқара олишмай қолишди. Иккала жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Натижада жанжал келиб чиқди.


- Жанжални ким бошлади?
- Жанжални андижонлик футболчи бошлади.

- 90-дақиқада "Андижон" футболчиси гол ургач, ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Ҳаммаси шундан кейин бошландими?

- Йўқ, голдан кейин эмас. Голдан сўнг ўйин яна давом эттирилди. Ҳакам тўхталишлар учун олти дақиқа қўшди. Майдон марказидаги қўполликдан сўнг жанжал бошланиб кетди. Бу пайтда 90+4-дақиқа ўтиб бораётганди.

- Демак, ўйин тугашига икки дақиқа қолганида юз берган. Ундан кейин ўйин тўхтатилдими?

- Қизил карточкалар берилганидан кейин ҳам учрашув икки дақиқа давом эттирилди. Баҳс якунига етгач, футболчилар бир-бирларининг қўлини сиқиб қўйишди. Ҳеч ким ортиқча иш қилмади.

Хайрулла Холиқов ёзиб олди.

Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика