Latest news

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Терма жамоада қандай "соққа қилса" бўлади? News

Терма жамоада қандай "соққа қилса" бўлади?

21-асрга келиб, футболга спорт тури ёки ўйин сифатида эмас, даромадли бизнес сифатида қарайдиганлар сони кўпайиб кетди.

Таъкидлаш лозимки, 2 аср олдин инглизлар кўнгилхушлик учун ихтиро қилган футболда бугун миллиардлар айланяпти. Дунёнинг энг таниқли инсонлари ҳам, энг кўп маош оладиганлар ҳам футболчилар бўлиб турибди. Хуллас, футбол аллақачон катта бир индустрия ва унда пул жуда кўп.

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

Аммо, ҳар қанча жозибали, бутун дунёнинг диққат марказида бўлмасин катта пуллар айлангани учун футболда ҳам коррупция чуқур куртак ортган. Ўзбек футболи ҳам бундан мустасно эмас. Фикримизга исбот тариқасида сўнгги бир йилда футболдан четлатилган, жаримага тортилган шахслар сони 2 қўлимиздаги бармоқлардан ошиб кетганини келтирамиз. 

Ҳеч кимга сир эмас, мухлислар орасида футболимизнинг юзи ҳисобланган терма жамоа ҳам коррупциядан холи эмаслиги тўғрисида асосланмаган гап-сўзлар юради. Улар 2018 йилги мундиал саралашида Самвел Бабаян миллий жамоадан ўз манфаатлари йўлида фойдалангани, Вадим Абрамов охирги 2 йилда ҳамкасбининг ишини такрорлаганини исботлашга ҳаракат қилишади. 

Шу ўринда савол туғилади: миллий жамоадан қора ниятда фойдаланса бўладими?

Албатта, бўлади! Ундай бўлса, қандай қилиб? 

Диққат қилинг, замонавий футболда "агент" деган тушунча бор. Мазкур спорт турида катта пуллар айланаётганининг асосий сабабчиларидан бири айнан шу кимсалар. Улар бир жамоадан 2-сига ўтиш жараёнида футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишади ва бундан мўмайгина даромад олишади. Хабарингиз бор, футболда маҳаллий футболчиларга нисбатан легионерлар учун кўпроқ маош тўланади. Шу туфайли футболи қолоқ мамлакатларда фаолият юритувчи агентлар ўз мижозларининг легионерга айланишидан кўпроқ манфаатдор бўлишади. Футболи қолоқ мамлакат вакилининг топ-жамоаларга ўтишида энг асосий фактор унинг терма жамоада ўйнаб-ўйнамагани ҳисобланади. Яъни бу футболчи ўз ватани миқёсида энг яхшилар қаторида экани, потенциали юқорилигига маълум даражада исбот бўлади. Шу туфайли агентларда мижозларининг терма жамоада ўйнашидан ҳам манфаатдорлик ҳисси бўлади. Ва улар имкон қадар мамлакат футболининг юзи ҳисобланган миллий жамоалар ишига аралашишга уринишади. Бу йўлда асосан бош мураббийдан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Яъни, Х агент Y терма жамоанинг мураббийига маълум миқдорда пул бериб, ўйнатиш орқали ўз мижозининг трансфер қийматини кўтариб олиши мумкин.

Бундан ташқари, замонавий футболда агент-мураббийлар ҳам йўқ эмас. Улар катта салоҳияти бор ёш футболчиларга терма жамоада ўйнашни таклиф қилиб, эвазига ўз агентлик компаниясининг шартномасига қўл қўйишни талаб қилишади ва келажакдаги трансфер битимларидан мўмайгина даромад қилишади.

Минг бор эшитгандан бир марта кўрган афзал, дейдилар. Шу туфайли бугун матбуот юзини кўрган бир хабарни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Украина футболида коррупция можароаси: Зинченко Евро-2016'да ўйнаши учун мураббийларга пул тўланган.

Бугунги кунда "Манчестер Сити"да ўйнаётган Александр Зинченко инглиз клубига 2016 йилда "Уфа"дан кўчиб ўтган эди. Ўшанда "Уфа" бош директори Шамил Газизов 20 ёшли футболчини қимматроққа сотиш учун Европа чемпионатида ўйнаши кераклигини тушунган ва бунинг учун Украина терма жамоаси мураббийларига пул таклиф қилган. Якунда Зинченко мусобақада 97 дақиқа ўйнаган. Бу Газизов учун 97 минг еврога тушган. Аммо, у футболчининг трансферидан 4 млн евро даромад қилган. Бу ҳақда журналист Андрей Сенкив хабар тарқатди.

P.s. Юқоридаги каби ҳолатлар ўзбек футболида ҳам учрайдими, бу ҳақда маълумотга эга эмасмиз. Тўғри, Абрамов терма жамоа ўйинларида Санжар Қодирқулов, Исломжон Қобилов, Миржаҳон Мираҳмадов ва Фаррух Икромов сингари "Soccer Career Agency" компанияси мижозларининг хизматидан ноўрин пайтларда фойдалангани бизда ҳам шубҳа уйғотган. Аммо, қўлимизда мураббийни айблаш учун ҳеч қандай асос, факт бўлмагани туфайли Вадим Абрамовни сутдек оппоқ, малаклардек беғубор ҳисоблашга мажбурмиз. Тез орада бу саволларга мураббийнинг ўзи жавоб берса керак...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика