Latest news

16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  0 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  0 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  0 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  2 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   2 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  8 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  4 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди News

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил қилинди.

Йиғин давомида жамоамиз Малайзия (5:1) ва Иордания (0:3) термаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқди. Бугун жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Истанбул — Тошкент йўналишида ҳаракатланган учоқ маҳаллий вақт билан 01:15 да Ислом Каримов номида халқаро аэропортга келиб қўнди.

Аммандаги йиғинда иштирок этган 23 кишилик таркибдан фақат 15 киши Тошкентга қайтди. Аэропортда қаршилашганимиз қуйидагилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Ўткирбек Юсупов ("Навбаҳор"), Валижон Раҳимов (АГМК)

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Достон Турсунов ("Чунцин", Хитой), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Ойбек Бозоров ("Насаф")

Ҳужумчи: Ҳусайн Норчаев ("Насаф")

Хабарингиз бор, Иорданияга олиб кетилганлардан Жалолиддин Машарипов 10 октябрь куни "Ал-Насср"нинг илтимосига биноан Саудия Арабистонига қайтган эди. Шунингдек, йиғин якунида Рустам Ашурматов (Жанубий Кореяга), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Россияга), Отабек Шукуров (БАА), Шаҳбоз Умаров (Беларусь), Азиз Ғаниев (БАА), Игор Сергеев (Қозоғизтон) ва Элдор Шомуродов (Италия) каби легионерларимиз ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишгани айтилди.

ЎФА вакилларининг сайтимизга маълум қилишича, Сречко Катанец ва унинг мураббийлар гуруҳи ўз ватанига жўнаб кетган. Словениялик мутахассисга кўмаклашаётган Равшан Ҳайдаров Тошкентга қайтди.

Иорданияга қарши ўйинда сафдан чиққан Достонбек Турсуновнинг жароҳати жиддийга ўхшайди. Ҳамюртимиз оқсоқлангани ҳолда ҳаракатланяпти. У ҳозирча жароҳати ҳақида гапиришни хоҳламади ва барчаси МРТ хулосасидан кейин ойдинлашишини айтди. Шунингдек, "Пахтакор" хавбеки Одил Ҳамробековнинг эски жароҳати безовта қила бошлагани айтилганди. Сайтимиз жамоаси ва ўқувчилари номидан ҳар икки футболчига саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, Достон ва Одил тез орада сафга қайтишади.

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Топ-11. Катанецдан чақирув олмаган футболчилар 

Author :
Rating: -63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика