Latest news

10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  2 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  2 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   5 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6

Темурхўжа Абдухолиқовнинг юбилей голига битта қолди News

Темурхўжа Абдухолиқовнинг юбилей голига битта қолди

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов "Машъал" билан ўйинда учта гол уриб, хет-трикка эришганидан сўнг унинг бу мавсум олий лигада урган голлари сони 19тага етди.

Агар у яна битта тўп киритадиган бўлса, бу йилги голлари 20тага, умумий ҳисобда эса 50тага етади! Статистикага эътибор берадиган бўлсак, Темурхўжа Абдухолиқов 2011-2013 йилларни "Пахтакор"да ўтказиб, шу давр оралиғида Олий лига ўйинларида жами 22та гол урган.
2011 йил -  3 гол
2012 йил - 13 гол
2013 йил - 6 гол

Ҳужумчи 2014 йилни Хорватиянинг "Хайдук" клубида ўтказган ва Тошкентга қайтгач, 2015 йилнинг бошида "Локомотив" сафига ўтган. У ўтган йил "Локо" таркибида 8та гол урганди. Бу мавсум эса голлари сони 19та бўлиб турибди.
2015 йил - 8 гол
2016 йил - 19 гол (ҳозирча...)

Чемпионат якунига етишига ҳали бешта тур борлигини инобатга олиб, Темурхўжа албатта 50талик маррани забт этади ва ундан ўтади деб умид билдирамиз. Яна шуни қўшимча қилиш жоиз, бу йил Абдухолиқов учун фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсум бўлмоқда. Футболчи ўз голлари орқали "Локомотив" рекордчисига ҳам айланиб олди.



"Локомотив"нинг барча мавсум тўпурарлари:

2004 йил - Марсель Идиатуллин - 7та
2005 йил - Марсель Идиатуллин - 11та
2006 йил - Марсель Идиатуллин - 12та
2007 йил - Илҳом Мўминжонов - 5та
2008 йил - Олим Навкаров - 9та
2009 йил - Музаффар Умрзоқов - 10та
2010 йил - Арам Восканян, Музаффар Умрзоқов - 3та
2012 йил - Зайниддин Тожиев - 12та
2013 йил - Фарҳод Тожиев - 17та
2014 йил - Фарҳод Тожиев - 13та
2015 йил - Санжар Шоаҳмедов - 14та
2016 йил - Темурхўжа Абдухолиқов - 19та (давоми бор...)

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика