Latest news

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик” News

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Машъал” – “Локомотив” учрашувида меҳмонлар йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда “темирйўлчилар”нинг тажрибали ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов дубл қайд этиб, ғалабага катта хисса қўшди. Шу муносабат билан ўйиндан кейин у билан суҳбатлашиб, бир нечта саволларга жавоб олдик. 

- Темурхўжа, аввало сафарда қўлга киритилган йирик ҳисобдаги ғалаба билан табриклаймиз. Айтингчи бу “Машъал” шу куни кучсиз ўйин кўрсатганидан даракми ёки “Локомотив” ўз ўйинини топиб олдими? 

- Табрик учун раҳмат. “Локомотив” жамоаси футболчилари шу куни бош мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни аниқ бажарди деб ҳисоблайман. Шунингдек катта иштиёқ эвазига сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик. 

- Ўйиндан аввал, ҳисоб йирик кўриниш олишини кутмаган бўлсангиз керак?

- Йўқ, бундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандим. Чунки сафарда бундай натижа камдан-кам холатларда учрайди. 

- “Машъал” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб дублга эришдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Бундан ҳам яхшироқ харакат қилсам бўлади деган ўй хаёллар ҳар доим бўлади. 

- “Локомотив” ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. 1-ўринга бўлган имкониятингларни қандай кўряпсиз?

- Ҳозирча фақат кейинги ўйинлар ҳақида ўйлаяпман. Бўлажак учрашувларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ғалаба қозониш муҳим. Қолган жиҳатларга эътибор қаратмаяпман.

- Кейинги турда жамоангиз ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Яқинда бекободликларда бош мураббий алмашгач, ўйин услубида ҳам ўзгариш кузатилмоқда. Бўлажак баҳс ҳақида нима дейсиз?

- Тўғриси олдиндан бир нима дейиш қийин. “Металлург”ни ўйинини кўриш имкони бўлмади ҳозирча. Ҳар қандай вазиятда “Локомотив” бўлажак учрашувда ўз ўйинини кўрсатишга харакат қилади.   

- Жавоҳир Сидиқов “Машъал” дарвозаси томон белгиланган иккинчи пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўша вазиятда масъулиятни ўз зиммангизга олсангиз бўлмасмиди?

- Ўша вазиятда Жавоҳир пенальтини тепишни истаб, тўпни сўраганида рози бўлиб бердим. Гол уриш насиб қилмаган экан, шундай бўлди. 

- Келаси сафар яна шундай холат такрорланса масъулиятни бўйнингизга олишга тайёрмисиз?

- Билмасам. Ўйиндан олдин бош мураббийнинг кўрсатмасига ҳам қараймиз. 

- Бу йил ўз олдизга нечта гол уришни мақсад қилиб қўйгансиз?

- Голларим сони қанча кўп бўлса, шунча яхши.

- Сизнингча Микаэл Секейра ўзбек футболига қандай янгиликларни олиб кирмоқда?

- Тактика ва Европа футболини. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика