Latest news

08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  1 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  42 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6

Темурхўжа Абдухолиқов келадими ёхуд "Насаф"да янгиликлар бўлади - Рўзиқул Бердиев News

Темурхўжа Абдухолиқов келадими ёхуд "Насаф"да янгиликлар бўлади - Рўзиқул Бердиев

Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги "энг яхши мураббийи" Рўзиқул Бердиев тақдирлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биласизлар кубок мусобақасида ғолиб чиқмаганимизга анча бўлганди. Асосий мақсадимиз мухлисларга қандай бўлса ҳам соврин ютиб бериш эди. Буни амалга оширганимиздан хурсандман",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф"нинг кейинги йилги режалари...

- Бош режамиз ёшларга эътибор қаратиш. Бу йўлдан қайтмаймиз.  Бундан ташқари мавсумни яхши якунлаш ва ўринлар учун курашиш. 

- Клуб Темурхўжа Абдухолиқовга қизиқаётгани ростми?

- Албатта. Бизга тажрибали хужумчилар керак. Чунки олдимизда халқаро мусобақалар бор. Ҳозирда бор эътиборимиз кучли футболчиларни таклиф қилишга қаратилган. 

- Жамоанинг мухлислари бу йилдан кейин янада кўп совринлар кутишади. Балки кутилмаган совғалар бордир?

- Ҳар доим ўйинимизни шакллантиришимиз керак. ОЧЛда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Янгиликлар эса албатта бўлади. 

- Ўзбекистоннинг "энг яхши мураббийи" бўлиш учун яна кимни муносиб, дея оласиз?

- Масалан "Сўғдиёна" бу йил яхши натижалар қайд этди. Бунда Улуғбек Бақоевнинг ҳиссаси катта. Шунингдек Питер Хюистра "Пахтакор"ни чемпион қилишдан ташқари ёшларга эътибор қаратгани тахсинга лойиқ.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика