Latest news

00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  6 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Темур Кападзе: “Терма жамоага ёрдамим тегса, юрагим билан ўйнашга тайёрман!" News

Темур Кападзе: “Терма жамоага ёрдамим тегса, юрагим билан ўйнашга тайёрман!"

Қозоғистон Премьер-Лигасининг 14-туридан сўнг миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Темур Кападзе тўп тепаётган “Актобе” клуби якка пешқадамликни давом эттиряпти.
Аммо “Актобе” сўнгги турни ўз майдонида “Атирау”га қарши ўтказиб, нурсиз (0:0) дурангга рози бўлди. Бундан бир муддат аввал эса, Кападзе жамоаси таркибидаги ўнинчи голини киритишга муваффақ бўлганди. Биз шу ва бошқа мавзулар юзасидан Темур Кападзедан интервью олдик. 

- Темур, яқинда “Актобе” таркибидаги ўнинчи голингизни киритдингиз. Буни қандай қабул қилдингиз? Ўзи статистикангиз билан қизиқасизми?

- Алабата. Ҳар бир гол футболчига ёқимли онларни тақдим этади, ўз кучига бўлган ишончни янада оширади. Статистикага келсак, ҳар бир ўйиндан олдин мезбон жамоа томонидан тайёрланган “програмкалар” беришади. Қозоғистон Профессионал футбол лигаси томонидан бу шарт ва мажбурий қилиб қўйилган. Ўйинга чиқарилган бу дастур орқали ҳар бир футболчи қанча ўйин ўтказгани, нечта гол киритганию яна қанчасига ҳаммуаллифлик қилгани ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиб боради. Табиийки, мен ҳам ўз статистикам билан танишиб, кузатиб бораман.

- “Актобе” жамоаси бу йил ҳам чемпионатда ишонч билан одимламоқда. Ўтган йилги чемпионат билан таққсоалаганда, фарқ сезиляптими?

- Қозоғистон чемпионати йилдан-йилга кучайиб боряпти. Жамоалар орасидаги рақобат ҳам шунга яраша ошмоқда. Клублар таркибига савияли легионерларни жалб қиляпти. Хусусан, “Актобе”да ҳам яхши селекция иши олиб борилди. Сафимизга қўшилган янги футболчилар жамоамиз ўйинини яна ҳам кучайтира олишди. Тўғри, биз ҳозир катта фарқ билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпмиз. Лекин бир нарсани унутмаслик керак, жамғарилган очколар иккинчи босқичда тенг ярмига бўлинади. Ўшанда жамоалар бир-бирига жуда ҳам яқинлашиб олади. Кейин бизда Европа Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этамиз. Қозоғистон Кубоги ўйинларида қатнашамиз. Учта мусобақада қатнашиш ҳар қандай кучли клубга ҳам қўшимча муаммоларни келтиради. Мана куни кеча кутилмаганда “Атирау” билан ўз майдонимизда дуранг ўйнадик. Шу боис, ҳали хулоса чиқаришга жуда эрта. Лекин ҳозир бор эътиборимизни ички чемпионатда имкон қадар кўпроқ очко тўплаб олишга қаратяпмиз. Шунда иккинчи босқичда нисбатан енгилроқ бўлиши мумкин.

- Жамоадошингиз Александр Гейнрих бу йил асосий таркибда кўп майдонга туширилмаяпти. Айтишларишча, у жамоадан кетиши ҳам мумкин экан. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Матбуотда бу нарса нотўғри ёзилган. Тўғри, бошида Саша шамоллаб қолди ва бунинг натижасида бир нечта ўйинда майдонга туша олмади. Бу орада унинг ўрнини эгаллаган бошқа ҳужумчи ўзини кўрсатиб, бирин-кетин голлар киритди. Бундай ҳолатда бош мураббий гол уриб турган ҳужумчига ишонч билдирди. Мураббийни ҳам тўғри тушуниш керак. Гейнрих ҳамиша рақобатга тайёр бўлган. Шунчаки, бу ҳолатни Қозоғистон матбуоти бироз бўрттириб юборди ва Гейнрих ўзига янги жамоа излаяпти, қабилида хабарлар чоп этди.

- 29 май куни Максим Шацких, Виктор Карпенко ва Улуғбек Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан хайрлашишди. Бу хабарни шахсан сиз эшитган чоғингизда қандай қабул қилдингиз?

- Менимча, бу ҳар бир футболчига ачинарли ҳолат бўлса керак. Чунки, сен футбол билан, севган ишинг билан хайрлашяпсан. Тўғри, бу уч нафар тажрибали ўйинчимиз ҳали катта футбол билан хайрлашгани йўқ. Шунчаки, миллий терма жамоадаги фаолиятларини якунлашяпти. Начора, бу ҳаёт, ҳар бир нарса ўз вақтида бўлгани яхши. Ўйлайманки, улар ҳали узоқ йиллар ўзбек футболи ривожига хисса қўшишади. Балки мураббий, балки футбол агенти бўлишар?

- Максим билан жуда кўп ўйинларда бирга терма жамоада ўйнагансиз. Бу футболчи ҳақида қандай фикрдасиз?

- Макснинг шахсий ҳаётда қандай инсон бўлганини билмайман. Аммо, ўша терма жамоага келган пайтлари машғулотда астойдил ҳаракат қиларди. Ўйинларда ҳам ўз ишига профессионал тарзда ёндашган. Муомала маданиятига ҳам гап йўқ. Ҳеч қачон мен юлдузман, деб ўзини катта олмаган. Ҳамма билан бирдек гаплашиб кетаверган. Киевнинг “Динамо” клубидаги ўзининг гуллаган даврида Европанинг қандай гранд жамоаларига қарши майдонга тушганининг ўзи унинг қандай савиядаги футболчи бўлганидан дарак беради. Йигирма ёшида Европа Чемпионлар лигасида ўйнаган. Бу натижани ўзбек футболчиларидан яқин орада ким қайд эта олади? Гол киритган жамоаларини ҳам бир ёдга олинг. Шацких савиясидаги футболчилар ҳар доим ҳам туғилавермайди.

- Бақоев билан терма жамоада ҳам, Қозоғистон чемпионатида ҳам биргасизлар. Улуғбек ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Улуғбек ҳам профессионаллик бобида Шацкихдан қолишмайди. Ҳам футболчи, ҳам инсонийлик жиҳатидан унга ҳурматим баланд. Бақоев билан тез-тез гаплашиб турамиз. У Қозоғистонда катта ҳурматга сазовор. Бир неча бор Қозоғистон чемпионати тўпурари, йилнинг энг яхши футболчиси совринларига эга бўлган. Бу Ўзбекистон футболи учун катта ютуқ.

- “Бунёдкор”да бирга ўйнаган Виктор Карпенко ҳақида ҳам гапирмасангиз бўлмайди...

- Мен Викторни “Бунёдкор”дан олдин ҳам таниганман. Миллий терма жамоада у билан узоқ йиллардан бери ўйнаб келяпмиз. Карпенко ўз ўйинлари билан ҳамиша яхши таассурот қолдирган. Бу уччала футболчимиз ҳам фаолиятлари мобайнида катта ҳурматга лойиқ иш қилишган ва бу жараён ҳамон давом этяпти. Ҳозирда ўз тажрибаларини ёшлар билан баҳам кўришмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, уларга соғлиқ, шахсий ҳаётларида омад ёр бўлишини тилайман. Афсуски, тур ўйинларимиз бўлгани сабаб, уларнинг хайрлашув ўйинига бора олмадим.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланасиз. Дўстларингиз терма жамоа билан хайрлашишяпти. 109 та учрашув ҳали сўнггиси бўлмаса керак?

- Терма жамоага ҳали ёрдамим тегадиган бўлса, бор куч ва маҳоратим, юрагим билан ўйнашга тайёрман!

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика