Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  403 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди News

Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди

Диогу Жота учраган автаҳалокатнинг эҳтимолий сабаби маълум бўлди.

"Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диогу Жота ҳамда унинг Португалия иккинчи лигасидаги "Пенафиэл" сафида тўп сурган укаси Андре Сильва пайшанба куни Испаниянинг Самора вилоятидаги йўлда содир бўлган автоҳалокатда ҳалок бўлганди.

El Mundo нашрининг хабар беришича, Самора йўл полицияси ҳалокатнинг энг эҳтимолий сабаби автомобиль ғилдираги билан боғлиқ муаммолар ва "тезликнинг сезиларли даражада оширилиши" эканлигини экспертиза орқали аниқлаган.

Ҳодиса жойида қолдирилган барча далиллар синчковлик билан ўрганилган. Ғилдираклардан бирининг асфальтдаги излари ҳалокат жойидан тахминан 100 метр узоқликда ва 50 метр узунликда экани маълум бўлган. Айнан шу фактлар дастлабки хулосалар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган.

Тергов гуруҳи томонидан ўтказилган экспертиза автомобилни Диогу Жота бошқарганини кўрсатмоқда. Ҳар икки йўловчининг шахси ва жойлашуви фақат уларнинг қариндошлари томонидан аниқланган буюмлар орқали аниқланишига тўғри келди, чунки футболчиларнинг танаси ёнғин оқибатида жиддий зарар кўрган ва таниб бўлмайдиган аҳволга келиб қолганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика