Latest news

14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  4 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1

Telegram bot. Ўзбекистон - Яман учрашувини қаерда кўрасиз? News

Telegram bot. Ўзбекистон - Яман учрашувини қаерда кўрасиз?

Кеча сайтимиз Телеграм каналига сўровнома қўйгандик.

Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтади. Бугунги ўйинда жамоамизни янги мураббий бошқаради. Фаластиндан мағлубиятга учралгач, Эктор Купер истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Шундай экан, бугунги ўйинга қизиқувчилар кўп. 

Кеча Телеграм каналимизга "Ўзбекистон - Яман учрашувини қаерда кўрасиз?" деган сўровнома қўйдик. Ўтган бир кун ичида сўровномада 12 мингга яқин мухлис иштирок этиб ҳамма ўзига маъқул келган вариантни танлаган. 


51% Уйда (6048 овоз) 

16% Ишхонада (1919 овоз) 

14% Кўра олмайман, матнли кузатаман (1646 овоз)

13% Стадионда (1548 овоз)

4% Дўстлар даврасида (485 овоз) 

2% Чойхонада (291 овоз) 


Кўриб турганингиздек, энг кўп овозни "Уйда" вариантини тўплаган. Сўровномада иштирок этган 6048 мухлис (51%) бугунги ўйинни уйда кўришни маъқул биляпти. Энди кўпчилик вилоятликлар пойтахтга келиб кетгандан кўра уйда томоша қилишни афзал билишларини тушунса бўлади. Бир томондан аччиққина кўк чойни дамлаб телевизор қаршисида ёнбошлаб футбол кўрганга нима етсин. 

Ўйин 17:00да бошланади. Бу эса иш вақтига тўғри келади. Шундай экан, ҳар кимда ҳам стадионга келиш ёки уйга вақтли кетиш имкони йўқ. Шу боис "Ишхонада" кўраман варианти 1919 овоз тўплади. Шунингдек, баъзилар бу пайтда сафарда ёки бўлмаса иш билан бошқа жойда бўлишлари мумкин. Улар учун эса энг маъқул йўл сайтимиз орқали учрашувнинг матнли версиясини кузатиш маъқулроқ. "Кўра олмайман, матнли кузатаман" вариантига 1646 овоз келиб тушган. 

1548 мухлис эса "Стадионда" вариантини танлаган. Бугун "Пахтакор" стадиони лиқ тўлмаса ҳам кўплаб мухлислар келишини кутса бўлади. Энди барибир футболни стадионда жонли томоша қилишга ҳеч нима етмайди. Ҳарқалай миллий терма жамоа ўйнаганда муҳит умуман бошқача бўлади. 

485 киши "Дўстлар даврасида" деган вариантни танлаган. Балки кимдир яқин ўртоқлари билан бирон жойда футбол кўришга келишиб олган бўлиши мумкин. Ва ниҳоят "Чойхонада" варианти 291 овоз тўплаган. Аксар ишқибозлар футболни йиғилиб чойхонада кўришни афзал билишади. Чунки чойхонада гурунг қизийди. 

P.S. Ҳамюртларимиз ўйинни қаерда кўрмасин, Ўзбекистон миллий терма жамоасидан биринчи навбатда ғалаба кутиб қоламиз. Бизга бугунги ўйинда ғалаба ниҳоятда зарур. Ўйинни ютайлик ва 4 кундан сўнг Сингапурга хушкайфиятда йўл олиш насиб этсин.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика