Latest news

23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  0 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  5 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:41Россия кубоги. ​Аббосбек Файзуллаев "Зенит"га қарши ўйинни захирада бошлади (онлайн ҳисоб)  8 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  15 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  8 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  3 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  4 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   21

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган News

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Ўзбекистон МТЖ Боливияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига зафар қучди.

27 ёшли футболчи миллий терма тарихидаги энг яхши тўпурар – Максим Шацкихга етиб олди. Энди уларнинг иккисида ҳам 34 тадан гол бор.

Икки ўйинчининг термадаги ўйинлари солиштиришга қарор қилдик.

Максим Шацких (1999 йил дебют қилган ва 2014 йил охирги ўйинини ўтказган)

61 учрашувда қатнашган;

29 ғалаба;

14 дуранг;

18 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 7 та (14 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 15 та (28);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (10);

Осиё кубоги саралаши – 8 та (9).

Маълумот ўрнида, Шацких гол урган ўйинларда Ўзбекистон МТЖ умуман ютқазмаган: 24 учрашув, 19 ғалаба, 5 дуранг.

Бир мартадан пента-трик (Хитой-Тайпейи – 9:0) ва хет-трик (Озарбайжон – 5:1) қайд этган. Шунингдек, 3 марта (Бангладеш – 5:0, Туркманистон – 3:0, Бангладеш 6:0) дублга эришган.

Голли серия – 4 ўйинда 8 та гол.

Элдор Шомуродов (2015 йил дебют қилган ва ҳозиргача фаолиятини давом эттирмоқда)

62 учрашувда қатнашган;

34 ғалаба;

7 дуранг;

21 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 17 та (31 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 8 та (22);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (4);

Осиё кубоги саралаши – 3 та (3);

Бошқа мусобақалар – 1 та (2).

Элдор гол урган ўйинлардаги Ўзбекистон МТЖнинг статистикаси: 24 баҳс, 17 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият.

Икки марта хет-трикка (Мальдив ороллари – 4:0, Уганда – 4:2) ва 6 марта (Ж.Судан – 3:0, Фаластин – 2:0, Сингапур – 3:1, Сурия – 2:0, Туркманистон – 4:0, Грузия – 2:2) дублга эришган.

Голли серия – 5 ўйинда 7 та гол.

*Алишер Никимбаевнинг ёзишича, 2010 йил Эстония ва Ўзбекистон (3:3) ўртасидаги ўртоқлик учрашувида урилган голларнинг иккитаси баъзи манбаларда Шацкихга (шунда 35 та бўлади), бошқаларида автогол сифатида қайд этилган. Бироқ, ЎФАнинг аввалги маълумотларида “Супер Макс”нинг термадаги голлари 34 талиги кўрсатилганди.

Ўша учрашув видеосинин кўриб, ўзингиз баҳо беринг...

Шундай қилиб, Элдор Шомуродов Венесуэлага қарши 28 март куни (23:00) ўтадиган ўртоқлик баҳсида мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.

Uzbekistan

Jasur Yakhshiboev - 79'

Friendlies . Round 1

29/03/2023, 00:00

1
:
1
Finished

Venezuela

Alexander Gonzalez - 7'

45'
90'
79'  Jasur Yakhshiboev
7'  Alexander Gonzalez

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика