Latest news

17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  0 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  3 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  6 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  1 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Тарихда шу кун. Юрген Гёде учун сўнгги бекат. Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1 News

Тарихда шу кун. Юрген Гёде учун сўнгги бекат. Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1

Тарихда шу кун рукнини давом эттирамиз. Мазкур саҳифа орқали Ўзбекистон терма жамоасининг тарихдаги учрашувлари, халқаро беллашувларни ёдга оляпмиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2006 саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсларини кутилмаганда муваффақиятсиз бошлади. Дастлаб ўз майдонимизда Осиёнинг кучли термаси Саудия билан дурангга имзо чекишга мажбур бўлдик. Илк тур, боз устига ноқулай санада ўтказилгани боис оддий қабул қилдик. Аммо, иккинчи турда сафарда Қувайтдан учралган мағлубият ҳаммасидан ўтиб тушди. Ғалаба қозонса бўладиган ўйиндаги салбий натижа ҳаммани тоқатини тоқ қилиб бўлганди. Юлдузли таркиб, барча нарса етарли эди. 

1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Юрген Гёде истеъфога чиқарилиши кутилганди. Лекин, германиялик мутахассисга яна бир имконият берилди. Жанубий Корея билан сафарда кечадиган навбатдаги баҳс унинг термада қолиши учун оҳирги умид учқуни ҳисобланарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам карейслар майдонидан очко билан қайтилганда ҳам мураббий ўрнини сақлаб қоларди. Мағлубият эса унга чиқиш эшикларини кўрсатиши тайин эди. Қувайт билан беллашувдан беш кун ўтиб вакилларимиз Сеулга сафар қилишди. Олдинда бизни айтиб ўтганимиздек махоратли ва жисмонан кучли футболчилардан иборат Жанубий Корея терма жамоаси билан оғир ўйин кутарди. Рақибни нидерландиялик Пим Вирбеек бошқарарди. Ҳар бир даврда бизни мундиал йўлида оёғимизни чаладиган Кореядан бу сафар очко билан қайтишимизга ишонгандик. Баҳсдан олдин таркибимизда Миржалол Қосимов ва Максим Шацкихнинг йўқлиги режаларга таъсир кўрсатмай қолмади. Амалда Гёде мазкур ўйинда жиддий ротатцияларга қўл урди. Леонид Кошелев, Анвар Солиев асосий таркибдан жой олди. Одатда “сеҳрли таёқча” заҳирадан тушиб қутқарувчи вазифасини бажарарди. Маминов, Пашинин, Фёдоров каби легионерларнинг тажрибаси бизга қўл келишини билардик. Даражаси юқори ўйинларда тажриба муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган машҳур “World Cup” стадионидан ғалаба билан қайтиш афсуски шу куни футболчиларимизнинг пешонасига ёзилмаган экан. Кореяликларнинг икки голига Гейнрихнинг жавоб тўпи етарли бўлмади. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичидаги учинчи учрашувда ҳам очко йўқотишда давом этди. 

Якунда Юрген Гёде вазифасидан озод этилди. Ушбу мураббий 2003 йилда терма жамоамизга келган, ўшанда ёшлар терма жамоамизда 2003 йилги кичик мундиалда Виктор Барисовга ёрдамчи бўлганди. 2004 йилда терма жамоада Равшан Ҳайдаров билан биргаликда фаолият кўрсатди. Бош мураббий бошқа бўлсада, кўпгина қарорларни Гёде қабул қиларди. Шундай бўлсада у азалий орзуимиз Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмади.

Тошкентда ўтган жавоб учрашувида жамоани Равшан Ҳайдаров бошлаб тушди. Минглаб мухлислар кўз олдида аламли 1:1 кўринишидаги дуранг натижа қайд этилди. Унда ўзбекистонлик мураббий кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдирди. Бугун эслаб ўтган учрашувимиздан сўнг Владимир Маминов, Алексей Поляков, Олег Пашининлар бошқа таклиф қилинмадилар. Қисқаси россиялик легионерлар 2001-2005 йиллар оралиғида Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳаракат қилдилар. Орада Дионисев, Георгиев, Агаларов каби футболчилар ҳам кам сонли ўйинларда иштирок этишди. Афсус на легионерлар, на хорижлик мураббийлар мақсадимизга эришишимизга ёрдам бермади. Жанубий Корея биз учун ҳамон "чақилмас ёнғоқ" бўлиб қолмоқда.


ЖЧ-2006 саралаш босқичи. 3-тур.

Жанубий Корея – Ўзбекистон - 2:1

30.03.2005. Сеул. “World Cup” стадиони. 61000 томошабин.

Бош ҳакам: Талъат Нажим (Ливан)

Голлар: Ли Юнг Пё  55, Ли Донг Гук 62 - Александр Гейнрих 79.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Олег Пашинин, Алексей Николаев, Леонид Кошелев (Андрей Акопянц, 82), Сервер Жепаров, Владимир Маминов, Илдар Магдеев (Марат Бикмаев, 50), Александр Гейнрих, Анвар Солиев.

Бош мураббий: Юрген Гёде.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика