Latest news

10:42«Олимпик»да порлаган футболчи «Қўқон-1912»га ўтиши мумкин  1 10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  7 09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  3 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  19 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  11 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3

Тарихда бугун: Ривалдо сардорлигидаги юлдузли "Бунёдкор", улкан байроқ ва ажойиб мухлислар News

Тарихда бугун: Ривалдо сардорлигидаги юлдузли "Бунёдкор", улкан байроқ ва ажойиб мухлислар

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: Пенальтини уролмаган Исма, асабий Шота ва Козак, Бақоевдан эможибоп эмоциялар. "Бухоро" "Пахтакор"ни мағлуб этган баҳсдан ажойиб кадрлар

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 11 йил олдинги ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2009 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "D" гуруҳидан жой олган "Бунёдкор" "Ал Иттифоқ" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон) ва "Ал Шабаб" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун курашган. Ўшанда Ривалдо сардорлигидаги "қалдирғочлар" 8 очко билан гуруҳда "Ал Иттифоқ" (12 очко)дан кейин иккинчи бўлганди.

Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда "Бунёдкор" Эроннинг "Персеполис" клубини меҳмонда Ривалдонинг пенальтидан киритган ягона голи эвазига мағлуб этган. Чорак финалда эса Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" клуби билан рўбаро келинган. Ҳар иккала баҳсда мезбон жамоа 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи ўйин корейслар майдонида ўтган ва экстра таймларда кейинчалик "қалдирғочлар" ўйинчисига айланган Стефица Ристичнинг голи тошкентликларни ярим финалдан қуруқ қолдирган. "Поханг Стилерс" ўша мавсум ОЧЛ ғолиби бўлганди.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичининг 3-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Сепахон"ни қабул қилган. Ўшанда "Жар" стадионини тўлдириб ўтирган мухлислар 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг гувоҳи бўлишган. Ана шу учрашувдан тарихий суратларни тақдим этгани учун таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.

ОЧЛ, "D" гуруҳи
3-тур, 08.04.2009
Тошкент, "Жар" стадиони, 9000 томошабин
"Бунёдкор" - "Сепахон" 2:2
Бош ҳакам:
Тойо Минору (Япония)
Голлар: Ш.Саломов 27, Б.Ашурматов 74 - Ҳ.Агили 45+2, Эмад Муҳаммад 60

"Бунёдкор": Мурожон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Эдсон Рамос, Бахтиёр Ашурматов, Саҳоб Жўраев, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе (Руслан Мелзитдинов, 67), Сервер Жепаров, Ривалдо, Шавкат Саломов (Жасур Ҳасанов, 37), Анвар Солиев (Баҳодир Пардаев, 71).

"Сепахон": Р.Аҳмади, Армандо Са, Ҳоди Агили, Эҳсон Ҳожисафи, М.Жафарпур, М.Навидкиа (Р.Ҳатиби, 77), Ж.Акбари, А.Лабед (Ф.Баҳадорани, 83), Ҳ.Азиззода, А.Жамшидиан (Ж.Элонг Элонг, 62), Эмад Муҳаммад.

Огоҳлантиришлар: Эдсон Рамос 30, Р.Мелзитдинов 79 - Ж.Элонг Элонг 73, М.Жафарпур 88.

Улкан байроқ.

"Бунёдкор" мухлислар клуби бошлиғи Абдураҳмон Фозилов.


19 ёшли Эҳсон Ҳожисафи (28-рақам)ни танидингизми? У кейинчалик Эрон миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланган ва Ўзбекистон МТЖга қарши кўп бор майдонга тушган.


"Қалдирғочлар" Ривалдо сардорлигида юлдузли таркиб шакллартиришганди. Ўша куни асосий таркибда тушганлардан Анвар Ғофуров ҳамон "Бунёдкор"да, орада 2 йилни "Обод"да ўтказган бўлса ҳам.


У пайтлар Ривалдонинг ўйинини жонли кўришни хоҳлаган мухлислар билан стадион тўларди.


Сервер Жепаров ўша мавсум ОЧЛда иккита тўп киритган. Ҳар иккала голини ҳам чорак финал биринчи ўйини доирасида "Поханг"га қарши Тошкентда киритган.


Темур Кападзе орадан 13 кун ўтиб Исфахонда ўтган учрашувда "Буник"ка ғалаба келтирган ягона голни киритганди.


Ривалдони персонал мухлиси)


Ривалдо ўша мавсум ОЧЛда битта гол урган. Пенальтидан киритган ўша голи жамоани чорак финалга олиб чиққанди.


Бразилиялик ўнг қанот ҳимоячиси Эдсон Рамос "Бунёдкор"дан кейин Испаниянинг Мальорка" клубига ўтганди.


Шавкат Саломов ҳисобни очганидан сўнг.


Ривалдо мамлакатимиз яшил майдонларида тўп тепган йиллар ажиб даврлар эди.


Ёш Муроджон Зуҳуров.


Ҳикмат Эргашев.


Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика