Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Тансоқчи Муҳаммад Салоҳ ҳаётидаги бир қанча воқеаларни айтиб берди News

Тансоқчи Муҳаммад Салоҳ ҳаётидаги бир қанча воқеаларни айтиб берди

Муҳаммад Салоҳнинг шахсий қўриқчиси Карим Абду ўз ишининг нозик томонларини тушунтириб берди.

"Умуман олганда, биз совғаларни қабул қилмаймиз, лекин баъзида уларни одамлардан олишга мажбур бўламан, шунда нарсаларни албатта сканерлашим керак. Ҳеч қачон ичида нима борлигини билмайсиз. Бу унда қандайдир кассаллик чақириши ёки ўлдириши мумкин, сиз аниқ билолмайсиз.

У арвоҳдек юради, кўриш қийин. Бир куни у масжидга намоз ўқишга борди. Унинг қаерда яшашини ҳеч ким билмасди, бироқ қайтиб кетаётганда кимдир уни кузатиб, WhatsApp гуруҳига: "Муҳаммад Салоҳ фалон манзилда яшайди" деб хабар қолдирган. Беш дақиқа ичида унинг уйига 20 мингга яқин одам етиб келган.

Одамлар ўз тилакларини қоғозга ёзиб, унга беришади, чунки улар у барча муаммоларини ҳал қилади деб ўйлашади. У беморларни даволаш учун миллионлаб пул тўлаган, шаҳарга тез ёрдам машиналари сотиб олади, кимнидир тўй харажатларини кўтаради, кимнидир жарроҳлик амалиёти учун пул сарфлайди ва муҳтожларга ёрдам беради", – деди Абду.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль" сафида тўп тепиб келмоқда. У мерсисайдликлар сафида 315 та ўйин ўтказиб, 192 та гол ва 83 та голли узатмани амалга оширган. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика