Latest news

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  12 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  0 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида News

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида

Бугун "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга жонли эфирда катта интервью берди.

Суҳбат давомида Улуғбек Мирзаев жамоанинг ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновга "Навбаҳор" қизиқаётгани ва ойига 100 миллион маош бериши ҳақида айтди. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида Тўхтасинов билан боғландик. 

"Бунёдкор" билан 31 декабргача шартномам бор. Клублар билан бундай гап бўлмаган. Қаердан олиб гапиришди. Пулларини нега ошкор қилди? Қаердан билди буни Улуғбек ака? Бўлмаган нарсаларни интервьюда гапирган.  Балки 2-3 миллиард оларман. 100 миллион йўқ нарса ҳақида интервью беряптилар",- дея гап бошлади футболчи.

-  "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга берган интервьюсида сизга "Навбаҳор" қизиқиш билдираётганини айтди. Аслида бу борадаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча юқорида таъкидлаганимдек 1 ой шартномам мавжуд. Клуб ихтиёридаман. Улуғбек Мирзаев йўқ нарсани гапирди. 

- "Навбаҳор" таклифи қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Клублардан таклифлар бўлган. "Навбаҳор" икки йилдан бери қизиқади. Бироқ уларга жавоб берганим йўқ. "Бунёдкор" билан келиша олсак кўрамиз. 

- Нурилло Тўхтасинов легионерга айланадими ёки ўзимизда қолишни афзал кўрадими?

- Бир қарорга келамиз. Ота-онам билан гаплашиб, хориж вариантини ҳам умуман барчасини кўрамиз. Бўлмаса ўзимизда тўп тепаман.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика