Latest news

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  17 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  27 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар News

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар

2006 йиллар терма жамоамизнинг потенциалига шубҳа йўқ. Яна бир яхши авлод шаклланаётганини кўриб турибмиз.

Бу терма жамоани Жамолиддин Раҳматуллаев қўлга олганига 1 йил, ундан аввал ҳам Сервер Жепаровнинг штабида бўлган. Йигитларни жуда яхши билади. Гарчи булар ҳали ўсмир бўлганига қарамай айримлари аллақачон кўзга кўрина бошлади. Ўз клублари сафида майдонга тушди. Европа клублари кўригида бўлиб қайтди. 


Лазиз Мирзаев ("Локомотив") - Терма жамоамизнинг сардори ва матори. Стандартларда унга тенг келадигани йўқ. "Одил Аҳмедов ФА" тарбияланувчиси ҳисобланган Лазиз 2021 йил ПФЛ томонидан ўтказилган U-16 Ўзбекистон чемпионатидаёқ эътиборга тушиб бўлганди. Лазизни потенциали Тошкентда ўтган саралашда янада очилди. Айниқса Жанубий Корея билан баҳсда жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб Осиё чемпионатига боришимизга улкан ҳисса қўшди, дея оламиз. "Локомотив" клуби сафида ўтган мавсумда катта футболда дебют қилишга ҳам улгурди. Таиланддаги турнир унинг фаолиятида янги саҳифа очса ажабмас.



Оллоберган Каримов ("Бунёдкор") - "Бунёдкор"да уни Гути, деб чақиришади. Хоразмлик йигитча 2018 йил Хоразм ФАдан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган. Ўтган йили Иван Бошкович қўл остида асосий таркибда дебют қилди ва илк уринишдаёқ Фарруҳ Икромовнинг голига узатмани амалга оширди. Ёзда клубнинг "Динамо Загреб" билан ҳамкорлиги доирасида Хорватияда кўрикда бўлиб қайтди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи олдинга ўтишга қўрқмайди, вазиятларни ўқий олади. Гутидан шахсан ўзим кўп нарса кутмоқдаман. 



Дилшод Абдуллаев ("Одил Аҳмедов ФА") - Бугунги кунда "Пахтакор" ўринбосарлар таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳимоячи Дилшод Абдуллаевнинг ҳам ўйинларини ўтган йили Мираброр Усмонов хотира турнири, Тошкентдаги саралаш босқичи учрашувларида кузатдим. Ҳаракатларида совуққонлик бор. Бу футболдаги энг муҳим нарса. Шу жиҳат Дилшоднинг асосий устун тарафи. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан голлар уришга ҳаракат қилади. Қайсидир маънода Ҳусниддин Алиқуловга ўхшаб кетади. 



Амирбек Саидов ("Бунёдкор") -  "CAFA U-16 Championship 2022" мусобақасида рақиблар дарвозасига голларни таҳлаган ҳужумчи. Бу йил "Бунёдкор" ўринбосарлари сафида 2та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди. Якуний нуқтани қўйишда Амирбек анча тобланди. Саралаш баҳсларида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.  Умуман бу мусобақада ҳужум чизиғимизда рақобат жуда яхши, дея оламиз. Амирбек билан бир қаторда Қувончбек Абраев, Ойбек Ўрмонжонов, Шодиёр Шодибоев, Абдулҳамид Турғунбоевлар ҳам бу турнирда порлаб чиқишларини кутиш мумкин. Айтишингиз мумкин, бу ёшда хулоса қилиш эртаку. Лекин йигитлар аллақачон 18 ёшга қараб кетмоқда. Ўзларини кўрсатадиган вақт келди.

 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика