Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради" News

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради"

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Алешандре Пёлкинг Осиё кубоги саралаш босқичи "C" гуруҳ доирасидаги ўйинлардан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага бизни саралаш босқичида муҳим учрашув кутиб турибди. Биз 3 очко билан бошлаб олишимиз талаб этилади. Ҳозирги кунда барча жамоалар яхши ўйин кўрсата олади. Шу сабабли биз ўз ҳам ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Лекин албатта, бу гуруҳда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаворит ҳисобланади. Биз 2 та турда 6 очкони қўлга киритиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишимиз лозим. Охирги турдаги Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, 4 та футболчимиз U-23 Осиё кубогида иштирок этмоқда. Шу сабабли уларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Шунингдек, бизда жароҳат олганлар ҳам бор. Яна бир футболчимиз трансфер билан боғлиқ вазият туфайли ўйинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Лекин айта олишим мумкин, айни пайтдаги футболчиларимда Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун етарлича потенциал мавжуд", - дейди Пёлкинг.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика