Latest news

11:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши оқ либосда ўйнайди  1 11:05ПСЖ Мбаппенинг клуб ҳақидаги сўзларидан норози. Парижликлар Килианни «пастлик» қилди деб ҳисоблашмоқда  2 10:41Кевин Де Брюйне битта сабаб билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни ўйлаётганини маълум қилди  7 10:14ESPN айни вақтдаги энг кучли ҳужумкор футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Месси 7-ўринда, Роналду эса…  8 09:47Суперкомпьютер Евро-2024 мусобақасида кимларнинг имконияти юқори эканлигини баҳолади  5 09:20Мбаппе ПСЖ билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди  13 08:52Ўзбекистон -Туркманистон ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  17 08:30Ўртоқлик ўйини. Португалия - Финляндия 4:2  0 08:25«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  4 08:05Ўртоқлик ўйини. Италия - Туркия 0:0  0 07:57Мбаппенинг «Реал»даги ойлиги, шартнома имзолагани учун оладиган бонуси ва товон пули маълум  6 07:32РПЛда трансфер нархлари янгиланди. Файзуллаев расман Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди  33 02:02Ўртоқлик ўйинлари. Португалия Финляндияни мағлуб этди, Италия эса Туркияни енга олмади  5 01:50"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди  1 01:22Хуммельс фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди News

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика