Latest news

09:45ПСЖ «Манчестер Сити» футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Шаҳарликлар» футболчисини 80 миллионга сотишга рози  3 09:18Жозе Моуриньюнинг Туркиядаги маоши маълум  5 08:52Андрес Иньеста шарафига ҳайкал ўрнатилди  2 08:25Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  5 08:05Ўртоқлик ўйини. Испания - Андорра 5:0  0 07:59А Серияда трансфер нархлари янгиланди. Шомуродовнинг нархи қанчани ташкил этмоқда?  1 07:55Ўртоқлик ўйини. Франция - Люксембург 3:0  0 07:50Ўртоқлик ўйини. Бельгия - Черногория 2:0  0 07:45Ўртоқлик ўйини. Норвегия - Косово 3:0  0 07:40Ўртоқлик ўйини. Дания - Швеция 2:1  0 07:32ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз Туркманистонга қарши баҳс олиб боради  7 00:53"Реал Мадрид"да мавсум футболчиси аниқланди  6 00:29Ўртоқлик ўйинлари. Холанднинг хет-триги Норвегияга ғалаба тақдим этди. Дания Швецияни енгди  9 00:23Жозе Моуринью: "Рома"нинг бирорта ҳам ўйинчисига қизиқиш билдирмаяпман"  8 23:58Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйинлар Олимпиада иштирокчиларининг қандай даражада эканини чамалаб олишга ёрдам беради"  3

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди News

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика