Latest news

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  8 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  9 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  121 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

"Таҳлил": "Пахтакор"нинг янги легионери — Боян Матич икки ўйинда қандай ўйнади? News

"Таҳлил": "Пахтакор"нинг янги легионери — Боян Матич икки ўйинда қандай ўйнади?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан швейцариялик Эрен Дердийок кетгач "шерлар" жамоага бошқа бир ҳужумчи — сербиялик Боян Матични олиб келди.

29 июль куни эълон қилинган трансферга кўра, Матич клуб билан 2021 йил охирига қадар шартнома тузган

Матичнинг "Бунёдкор"га қарши 20 дақиқалик ўйини

Боян "Пахтакор"даги дастлабки учрашувини пойтахтнинг бошқа бир клуби — "Бунёдкор"га қарши ўтказди. 

InStat`нинг маълумотларига кўра, Матич ушбу учрашувда 20 дақиқагина майдонда ҳаракат қилган. У ўйиннинг 75-дақиқасида Шерзод Темировнинг ўрнига майдонга тушган эди. Шу 20 дақиқа ичида Боян 4 марта пас берган ва уларнинг 3 таси ёки 75 фоизи аниқ. Футболчи 3 марта тўп йўқотган ва 1 та яккакурашда ютқазган. 

"Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Питер Хюистрага учрашувдан кейинги матбуот анжуманида футболчининг дебюти ҳақида савол бердим. Мураббий футболчининг 2 кун аввал келганлигини айтган эди ўшанда. 

"Атиги 2 машғулотимизда иштирок этди. Унинг жисмоний ҳолати қандай эканлигини билмасдим ва шу боисдан унга жисмоний юкламалар берганим йўқ. Боянни 20 дақиқа қолганида майдонга туширдим ва унга ўйин тактикасини, жамоанинг услубини кўриб, ўрганиб олишини айтдим. У билан декабрь ойига қадар шартномамиз бор. Навбатдаги ўйинларда унга имконият тақдим қилинади ва Боян бутун Ўзбекистонга ўзининг қандай футболчи эканлигини кўрсатади. Матич умуман олганда яхши футболчи", — деган эди Хюистра.

"Насаф"га қарши 86 дақиқа ва 1 та гол

Боян Матич Қаршининг "Насаф"ига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 

Футболчи мазкур баҳсда жами 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У 86-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига Шерзод Темиров баҳсни давом эттирди. 

Матич 1 та гол уриш учун имкониятга эга бўлди ва ундан фойдала олди. 3 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган Боян, ўйин давомида 2 марта зарба берди ва уларнинг 1 таси аниқ бўлди. Жами 9 бор пас берди ва уларнинг 67 фоизини аниқ амалга оширди. 12 марта тўп йўқотган футболчи, 19 та яккакурашнинг 32 фоизида ютиб чиққан. 12 марта ҳавода тўп учун курашган Матич уларнинг 25 фоизида ютган. Унинг 1 марта тўпни олиб қўйишга уринганлиги самарасиз якунланган.

Ўша ўйиндан кейин ҳам Питер Хюистрага Матич ҳақида савол бердим. 

"Боян Матич ҳақида фикрим ижобий. Меҳнат қилишдан тўхтагани йўқ, ёрдам беришга ҳаракат қилаяпти. "Пахтакор"да тўлиқ ўйнаб кетиши учун бир оз вақт керак бўлади. У жамоавий ўйинчи сифатида яхши таасурот қолдираяпти. У ғалаба голини ургани ёқимли ҳолат", — дейди у.

Учрашувдан сўнг Боян Матич жамоага яхши мослашиб бораётганини ҳам айтиб ўтди

"Футболчилар ва мураббийлар штаби, ходимлар мени илк кунданоқ илиқ қарши олишди. Бу ерда ўзимни худди узоқ вақтдан бери ўйнаётгандек ҳис қилмоқдаман", — дея қўшимча қилади у.

Муаллиф хулосаси

Шахсан менга Боян Матич икки учрашувда ҳам ёмон кўринмади. У майдонда кўпроқ ҳаракат қиляпти. Имкониятидан максимал даражада фойдаланувчи, гол ҳидини сезувчи футболчи ўйинидан. InStat`нинг маълумотлари бироз у яккукурашларда, шунингдек, ҳавода тўп учун курашларда яхши даражада эмаслигини кўрсатмоқда. Ушбу кўрсаткичлар келаси учрашувларда яхшиланиб борадими, йўқми, кузатиб бораверамиз.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика