Latest news

17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  0 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  22 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   27 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3

Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасининг Сурия ва Қатар билан ўйинлардаги асосий муаммолари News

Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасининг Сурия ва Қатар билан ўйинлардаги асосий муаммолари

Жаҳонга машҳур аналитик агентлик ҳисобланган Instat компанияси вакиллари Championat.asia сайти билан ҳамкорликда Ўзбекистон терма жамоасининг Сурия ва Қатар билан ўйинларини таҳлил қилишди.

Март ойида терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги иккита муҳим ўйинда майдонга тушди. Суриядан учралган мағлубият ва Қатар устидан қозонилган ғалаба бизни Россияга бироз яқинлаштирди. Натижани бир четга суриб қўйиб жамоамизнинг ўйин сифатига ҳам эътибор қаратишга қарор қилдик, Халқаро аналитик агентлик Instat ва Championat.asia сайти Сурия ҳам Қатар билан ўйинларни таҳил қилишиди.


Терма жамоа ҳужумига нима етишмади?

Қанот ҳимоячиларининг фаоллиги

Сурия ва Қатар билан ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси 4-4-2 ва 4-4-1-1 тактикаларида ўйнади. Жепаров орқароқда, Абдухолиқов ва Сергеев ҳужум олдида ҳаракат қилишди. Жамоа ўз ярим майдонида тўпни ушлаб турмади (Мос равишда 78 ва 81тадан пас) ва ҳужумга тез ўтишга ҳаракат қилишди, уларга сон ҳам, ҳужумчиларга тўп узатиш учун жой ҳам етишмади. Иккала рақиб ҳам актив прессинг уюштирмади (Майдон марказида Сурияда 6та ва Қатарда 8та тўп билан эгалик қилиш), аммо Ўзбекистон ҳужумлар ватқида 5-6 нафар футболчини тўпнинг орқасида ушлаб турди. Жамоага қанот ҳимоячиларининг фаоллиги етишмади. Тўхтахўжаев ва Мерзляков рақиб майдонида мос равишда 7 ва 4тадан техник тактик ҳаракат (ТТҲ) амалга оширишди. Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳошимов улардан фаолроқ бўлди (8 ва 13тадан ТТҲ), аммо унинг олдинга ўтиши кўп бор шериклари томонидан қўллаб қувватламади ёки ноаниқ пас оширилди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумда футболчилар етишмовчилигини ҳис қилди, ҳужумкор футболчилар эса рақиб ҳимоячилари томонидан майдондан “узиб қўйилди”. Ҳужумчилар бу ўйинларда рақиб майдонида жуда кам ТТҲ амалга оширишди. Ҳужумчи Сергеев Қатарга қарши баҳсда олдинда атига 24та ТТҲ амалга оширди. Масалан, Аҳмедов шу ўйинда рақиб жарима майдони яқинида 35та ТТҲ амалга оширди.



Қанот ярим ҳимоячиларидан фаоллик
Ўзбекистон бу ўйинларда асосий урғуни қанотлардан ҳужум қилишга қаратди. Жамоа ўзининг 70 фоиз ҳужумларини айнан қанотлар орқали уюштиирди. Қанот ҳимоячиларининг фаол бўлмагани туфайли асосий юк қанот ярим ҳимоячиларига тушди, улардан ҳужум бошлаш учун индивидуал ҳаракатлар талаб этиларди. Улар ҳужум қилишни у қадар яхши эплай олишмади. Иккита ўйинда қанот ярим ҳимоячиларидан фақат Рашидов ва Бикмаев Сурия билан ўйинда биринчи хавфли пас оширишди холос. Вингерлар рақиб жарима майдони ёнида хавфли тўп узатишларни амалга ошира олишмади. Сурия билан ўйинда жамоа рақиб жарима майдони ёнида фақат битта алдаб ўтишни амалга оширди. Қатар билан ўйинда бироз яхшироқ натижа қайд этилган – 5 марта алдаб ўтиш, Шомуродов (3 марта) бу борада етакчи бўлди. Аммо афсуски ярим ҳимоячи бу вазиятларни якунига етказа олмади, рақиб ҳимоячилари бир бирларини ўрнини тўлдириб туришди. Қатар билан ўйинда Шомуродов ҳужумда энг кўп курашга киришди – 29та кураш, аммо атига 7тасида ғолиб чиқди, у жамоа футболчилари орасида энг кўп бор тўп йўқотди (21).


Видео - Шомуродовнинг ҳаракатлари

TAS-IX


TAS-IX эмас





Ўзбекистоннинг ҳужумида қайси жиҳат рақибга хавф туғдирди

Жепаровнинг орқароқда ўйнаши, Сергеев ва Абдухолиқовнинг ҳужумдаги ҳаракатлари
Ўзбекистон терма жамоасининг Сурия ва Қатар билан ўйинларда асосий ҳужум ғояси Жепаровнинг таянч ярим ҳимоячиларидан тўпни олишида бўлди. Сурия билан баҳсда у 6 марта Ҳайдаров ва Аҳмедовдан тўп қабул қилиб олди, Қатар билан баҳсда эса – 9 та Аҳмедовдан ва 4 та Ҳайдаровдан пас олди. Жепаров эса ёки қанот ярим ҳимоячиларига тўп узатди, ёки ёнидан келаётган Аҳмедовга пас берди. Одил тўпни қанотдагиларга оширди. Бу икки учрашувда сервер Аҳмедовга 6 ва 7 мартадан пас оширди. Сурия билан ўйинда Жепаровга эркинлик етишмади. У ҳужумдаги деярли барча яккакурашларни ютқазди (7/1), қанот ярим ҳимоячиларига эса жами 6та пас берди. Қатар билан ўйинда у анча орқароқда ўйнади, бу эса курашларда кўпроқ ғолиб бўлишга эришди (7/4). У Шомуродов билан яхши тандем бўла олди ҳамда Элдорга 9та аниқ пас оширди. Жепаровнинг яратувчилик интеллекти олдиндаги ҳужумчига тўп узатишга қаратилди. Абдухолиқов ва Сергеев бурама пасларга бир неча бор интилишди. Иккала баҳсда Жепаров мана шундай вазиятда 4та муҳим пас берди.



Видео - Жепаровнинг ҳаракатлари

TAS-IX


TAS-IX эмас


Аҳмедовнинг ҳужумдаги агрессив ҳаракати
Ўзбекистонинг ҳимояланувчи ва ҳужумкор футболчиларининг ўзаро узилиб қолиши, қанот ҳимоячиларининг олдиндаги фаолмаслигини жамоа Аҳмедовнинг агрессивлиги билан ёпишга уринди. Сурия ва Қатар билан ўйинда ярим ҳимоячи ҳужумда 15 ва 16тадан курашда ғолиб чиқди. Ундан кўпроқ Шомуродов ва икки ҳужумчи Абдухолиқов ҳамда Сергеев курашга қўшилишди. Аҳмедов етакчи сифатида жамоа ҳужумини бошлади ва шерикларини топишга уринди (ўйинларда 3 ва 4тадан шундай ҳолат). Айниқса Қатар билан ўйинда у олти бор рақибларни алдаб ўтди ва жамоасининг 9та зарбасидан 6тасини у йўллади. Якунда жарима тўпидан ажойиб гол уришга эришди.



Терма жамоа ўйинида нима хавотирга солмоқда?

Ҳимояга ўтишда марказда балансни йўқотиш
Аҳмедовнинг олдиндаги фаол ўйини жамоа учун салбий ҳолатларни ҳам келтириб чиқарди. Ўзбекистон майдон марказида икки нафар таянч ярим ҳимоячисидан фойдалангани, улардан бири ҳужумда қолиб кетиши натижасида ҳимояланиш вақтида баланс йўқотилди. Рақиблар ҳужум қилиш чоғида катта бўш жойларга эга бўлишди. Бу айниқса Сурия билан ўйинда кўзга ташланди, сўнгги дақиқалардаги қарши ҳужумдан сўнг дарвозамизга пенальти белгиланди. Аҳмедов бу ўйинларда таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўз ярим майдонида кам тўп олиб қўйишга эришди – Сурия билан 1та ва Қатар билан 4та.



Видео - Ҳимояга ўтишдаги бўшлиқлар

TAS-IX

TAS-IX эмас



Ҳимояланиш вақтида марказдаги бўш зоналар
Марказдаги муаммолар жамоамиз прессинг ва позицион ҳимояланаётган вақтида ҳам кўзга ташланди. Сурияга қарши ўйинда таянч ярим ҳимоячилар Аҳмедов ва Ҳайдаров тўп олиб қўйишда жуда ёмон ўйнашди (мос равишда 6/2 ва 5/1). Қатар билан ўйинда уларда тўп олиб қўйиш бирозгина кўпайди – 3тадан. Бундан ташқари, марказий зонада Сурияга қарши ўйинда Ўзбекистон атига 5 марта тўпга эгалик қилди. Қатар билан баҳсда кўпроқ (12). Чизиқлар орасидаги ёриқлар жуда катта бўлди, Аҳмедов ва Ҳайдаровнинг олдинга ўтиши эса буни янада каттароқ қилди. Қайсидири қанотга ўтганида улар орасидаги бўшлиқ ҳам катталашаверди. Исмоилов ва Кримец ҳимояланишда жамоадаги энг фаоли бўлишди.


Видео - Позицион ҳимояланишдаги бўшлиқлар

TAS-IX


TAS-IX эмас



Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашида кам гол ўтказаётган бўлса ҳам (фақат Жанубий Корея биттадан кўп гол урди), бундай камчиликлар Эрон ва ўша Жанубий Кореяга қарши ўйинлардан олдин хавотирга солиши аниқ, бу жамоалар гуруҳда энг кўп гол уришган. Балки, мураббийлар штаби янгилик ўйлаб топишар (масалан, 4-1-4-1 тактикаси) шунда жамоадаги баланс яхшиланарди. Ахир мухлислар терма жамоа яна мундиалга бир қадам қолганида тўхташини исташмайди.



Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика