"Сурхон"нинг испаниялик легионери фаолиятини Японияда давом эттиради
08 jan 2023 23:03
News
"Сурхон"нинг испаниялик легионери фаолиятини Японияда давом эттиради
"Сурхон"нинг испаниялик легионери Луис Мигель Кезада фаолиятини Япония чемпионатида давом эттиради.
Япониянинг J2 лигасида иштирок этувчи "Токушима Вортис" клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали испаниялик футболчи Луис Мигель Кезада билан шартнома имзолаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Кезада ўтган мавсум "Сурхон" клуби шарафини ҳимоя қилганди.
Футболчи янги клуб ҳақида шундай фикр билдирди: “Токушима" билан шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман ва мен клуб сафига қўшилишни интиқлик билан кутяпман. Мен бу клубга ғалаба қозониш учун келдим ва ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатиб, жамоам олдига қўйган мақсадларга эришмоқчиман”.
Link :
Source : vortis.jp
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments