Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  6 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

“Сурхон”да барвақт ғойиб бўлган Владимир Бубаньянинг ўзи нима дейди? News

“Сурхон”да барвақт ғойиб бўлган Владимир Бубаньянинг ўзи нима дейди?

Бугун сайтимиз орқали “Сурхон” жамоасининг сербиялик легионери Владимир Бубаньяни муддатидан аввал клуб лагерини тарк этгани хусусида хабар бергандик.

Кейин бу ҳақда ҳамкасбимиз Фахриддин Рўзиев ўз муносабатини билдириб, фикрларини баён этганди. Биз эса мавзуни давом эттирган холда, Бубаньянинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритдик.

- Сизни яқинда худди яна ўтган йилгидек “Сурхон” жамоасидан кутилмаганда ғойиб бўлганингизни эшитдик. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ўзингиз ҳам яхши билсангиз керак, “Сурхон”да молиявий муаммолар бор. Ойлик маошларимни ўз вақтида ололмагач, ватанимга қайтишга қарор қилдим. Чунки оилам ҳозир Сербияда. Шунинг учун мен ҳам йил якунига қадар ўзимизнинг чемпионатда ўйнашни лозим топдим.

- “Сурхон” билан амалдаги шартномангизни қачон бекор қилиб улгурдингиз?
- Шу йилнинг 20 июль куни эркин агентга айланганман. Сўнгра Сербиядаги маҳаллий “Novi Pazar” жамоаси билан мавсум сўнггига қадар келишувга эришдим.

- Собиқ жамоангиз раҳбарияти билан учрашиб, қолиб кетган пуллариз бўйича батафсил гаплашиб олганмисиз?
- Бу борада яна конкрет келишувга эришмаганмиз. Ҳар доимгидек оғзаки гаплар.



- Жамоани тарк этишингизнинг асосий сабаби молиявий муаммолар билан боғлиқми ёки кўпинча захирада қолиб кетишингиз ёқмадими?
- Албатта пулларимни ўз вақтида ололмаганим туфайли кетдим жамоадан.

- Мураббийлар билан муносабатингиз қандай эди? Наҳотки улар Сизни жамоада олиб қолишни истамаган бўлса?
- Бу борада муаммо йўқ эди. Мураббийлар билан муносабатим ажойиб бўлган.

- Сир бўлмаса “Сурхон”да қанча миқдорда пулларингиз қолиб кетди?
- 30-40 минг АҚШ доллари атрофида.

- Келаси мавсум Сизга яна Ўзбекистон клубларидан таклифлар бўлса, ортга қайтишингиз мумкинми?
- Насиб қилса, январь ойида Тошкентга қайтаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика