Latest news

21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  1 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  2 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  9 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  19 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  6 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  4 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1

"Сурхон" 29 мартгача қарзини тўлаши ҳақида огоҳлантирилди. Акс ҳолда, клуб Про лигага тушириб юборилади News

"Сурхон" 29 мартгача қарзини тўлаши ҳақида огоҳлантирилди. Акс ҳолда, клуб Про лигага тушириб юборилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси "Сурхон" футбол клуби ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига мавжуд қарздорлик юзасидан ўзининг сўнгги хавотирини расман билдирди.

Аввалроқ Лига "Сурхон" футбол клубининг ишчи-ходимлар, футболчи ва мураббийлардан қарздорлиги масаласига тўхталиб ўтганди.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 январдаги "Surxon PFC" масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги давлат улушини "FC-Surhan" масъулияти чекланган жамиятига сотиш тўғрисида"ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги зиммасига "Surxon PFC" масъулияти чекланган жамиятининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан тезкор мустақил аудит текширувини ўтказиб, клубнинг аниқланган кредитор қарздорлигини 2023 йилнинг 10 январига қадар бартараф этилишини таъминлаш юклатилган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар қарздорлик тўлиқ бартараф этилмади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришгани, "Сурхон" футбол клубининг молиявий-хўжалик фаолияти тўлиқ ўрганилгани, футбол клубига тегишли қарздорликнинг ҳақиқий миқдорига аниқлик киритилгани Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига маълум. Шунга қарамай, қарздорлик ҳозирги кунга қадар сақланиб тургани Лигани хавотирга солади, дейилади хатда. 

Осиё футбол конфедерациясининг профессионал футбол клубларини лицензиялаш мезонларидан энг муҳими мавжуд қарздорликнинг бартараф этилганлиги ҳисобланади. Олдиндан тасдиқланган тақвим режага мувофиқ, Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш жараёни жорий йилнинг мартига қадар якунланиши керак эди. Кейинчалик ЎзПФЛ сўровига асосан мазкур жараён фақатгина Ўзбекистон учун 30 март кунига қадар узайтирилди.

Шундан келиб чиқиб, 29 мартга қадар "Сурхон" футбол клубининг собиқ футболчи ҳамда мураббийлари олдидаги қарздорлиги бартараф этилмаса, Осиё футбол конфедерациясининг AFC CLAS платформасида бу борада очилган қарздорлик бўйича бандлар ёпилмай қолади ҳамда клубнинг лицензиялашдан ўта олмаслигига сабаб бўлади. Агар "Сурхон" футбол клуби жорий йилги мавсумда Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш жараёнидан ўта олмаса, Суперлигада қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар ўз фаолиятини келгуси мавсумда қуйи лигада давом эттириши "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.2-бандида ўз аксини топган.

⚡️ "Сурхон"нинг собиқ футболчилари "портлашди": Клуб фақат ФИФАдан қўрқадими? Нега Термиз клуби ҳамон қарзларини бермаяпти?

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика