Latest news

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  0 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  6 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

“SuperMokh Cup 2015” турнири олдидан йиғилиш бўлиб ўтди News

“SuperMokh Cup 2015” турнири олдидан йиғилиш бўлиб ўтди

6 декабрь куни “SuperMokh Cup 2015” турнири олдидан ташкилотчилар ва иштирокчи жамоалар вакиллари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда турнир ташкилотчиларидан ташқари 40дан ортиқ жамоа вакиллари ҳам қатнашишди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад иштирокчиларга мусобақа низомини тушунтириш, учрашувлар ўтказиладиган стадионларни таништириш, қолаверса жамоаларнинг қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши борасида аниқ тўхтамга келиб олиш бўлди.

Шунингдек, жамоаларнинг мусобақада иштирок этиш учун топширган рўйхатларига асосан футболчиларнинг паспортлари ҳам кўздан кечирилиб, “заявка”га тўғри келадими ёки йўқми, деган саволга ҳам аниқлик киритилди.

Очиғини айтганда, мусобақа бошлангунга қадар олиб борилаётган ташкилотчилик ҳаммани лол қолдирмоқда. “SuperMokh Cup 2015” мусобақаси 7 декабрдан расман старт олади.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 1-тур доирасида “Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган футболчилари Филиппин U-13 терма жамоаси билан куч синашишади. 2003 йилда туғилган тарбияланувчиларимиз эса Жанубий Кореянинг “Пажу” жамоаси билан беллашишади. Ҳар иккала учрашув ҳам 7 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:10да (Тошкентда 09:10) бўлади.

Мусобақа учун аталган кубок

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика