Latest news

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  5 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади News

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади

Суперлигада биринчилардан бўлиб Тошкент вилоятининг икки клуби матбуот котиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аттестациядан ўтишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорининг 8-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 405-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 11-12 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг туман, шаҳар ҳокимликлари ва давлат ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.

Суперлигада иштирок этувчи Бекободнинг "Металлург" ва Олмалиқнинг АГМК клуби матбуот котиблари Комилжон Жумаев ва Шаҳбоз Беғамов бугун аттестациядан муваффақиятли ўтишди.

Энди ПҚ-4366-сонли қарорига мувофиқ Жумаев ва Беғамов уч йил давомида ўз клубларида бир вақтнинг ўзида Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, Ахборот хизмати раҳбари ва клуб матбуот котиби лавозимларида ишлашлари лозим.

Шунингдек, келгуси мавсумдан бошлаб АГМК ва "Металлург" клубларида матбуот хизмати бўлими кенгайтирилиб, ахборот хизматига айлантирилади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика