Latest news

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  23 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  33 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким? News

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким?

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида энг кўп "сейв" қайд этган дарвозабонни эълон қилди.

Бу терма жамоамизнинг собиқ кипери Игнатий Нестеров бўлиб, у "Қизилқум"ни 26 ўйинда жами 45 бор яққол голли вазиятларда қутқариб қолган. 

Ушбу маълумот ўқувчида ўзига хос "иллюзия" ҳосил қилиши мумкин: Нестеров ҳали ҳам барчадан кучли экан. 

Хўш, аслида ҳам шундайми? Яқинда 39 ёшни қарши оладиган посбон Ўзбекистонда энг яхшисими? Бу саволларга узил-кесил жавоб беролмаймиз. Кимдир берса ҳам, нисбий бўлади. Биз эса шундай фикрларга асос бўлувчи баъзи статистик маълумотларни келтириш билан кифояланамиз. Хулоса ўзингиздан.

А) Ўтказилган голлар

Энг кам тўп ўтказган посбон: Милан Митрович. "Сўғдиёна" посбони мавсум давомида ўз дарвозасидан атиги 8 та тўп олиб чиқди. Яна ҳам аниқлаштирсак, сербиялик голкипер 1 ўйинда ўртача ҳисобда 0,4 та гол "қўйиб юборди". Бу Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши натижа. Кейинги ўринни Санжар Қувватов ("Пахтакор") банд қилган — 0,6.


Энг кўп тўп ўтказган посбонлар қаторида юқорида номини тилга олганимиз Игнатий Нестеров ҳам бор (29 та). Бироқ, "қўйиб юборилган" голларнинг ўйинлар сонига нисбатини ҳисобласак, энг ёмон натижа Низомиддин Зиявутдиновда бўлади (ўртача 1,6). Шу ўринда Низомиддин бу мавсум фақат ҳимоя чизиғи заиф жамоалар дарвозасини қўриқлаганини ҳам инобатга олиш керак: "Андижон" ва "Турон" (якунда ҳар иккиси қуйи лигага равона бўлди).

Б) "Қуруқ" ўйинлар

Бу борада 12 тадан ўйин билан Митрович ("Сўғдиёна") ва Юсупов ("Навбаҳор") етакчи бўлди.


Бироқ, яна ҳам чуқурлашсак, энг яхши натижа Миланда экани ойдинлашади. У майдонга тушган баҳсларнинг 63 фоизида "Сўғдиёна" дарвозасига тўп кирмаган. Мазкур кўрсаткич Элдорбек Суюновда 55%, Юсуповда эса 46% га тенг.


С) Сейвлар

Юқорида айтганимиздек "қутқаришлар" сони бўйича энг яхши натижа 38 ёшли Нестеровда. Аммо, яна дарвозабонларга тақдим қилинган имконият ва шу дақиқалар ичидаги самарали ҳаракатлар нисбатини ҳисобласак, 1-ўринга умуман сиз кутмаган кипер кўтарилади: Достонбек Тўхтабоев. "Машъал" посбони ҳар ўйинда ўртача 2,1 маротаба ўз жамоасини яққол голли вазиятларда қутқариб қолди.


Хуллас, шунақа гаплар. Аслида юқорида келтирилган рақамлар ҳам нисбий. Чунки дарвозабонларнинг статистикаси шаклланишида мудофаа чизиғи вакилларининг ўрни беқиёс. Сарлавҳада келтирилган савол бўйича эса барчанинг ўз фикри бор. Сиз қандай фикрдасиз: Суперлиганинг энг кучли дарвозабони ким?

Д-даража: Ўзбекистонда кучли ҳужумчи йўқ 

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика