Latest news

08:03Ўзбекистон Хорвария баҳсининг бошланиш вақти маълум  3 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

Суперлигада ҳакам жамоалардан бирининг рангига мос тушадиган либосда ўйинга чиқди, танаффусда эса уни алмаштирди. Вазиятни таҳлил қиламиз News

Суперлигада ҳакам жамоалардан бирининг рангига мос тушадиган либосда ўйинга чиқди, танаффусда эса уни алмаштирди. Вазиятни таҳлил қиламиз

Ҳакамлик бўйича Championat.Asia эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") "Бухоро" - "Нефтчи" ўйинида содир бўлган воқеага изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин ҳаками Азиз Асимов жамоалардан бирининг либосига мос тушадиган либосда ўйинга чиқди, танаффусда эса уни алмаштирди.

- Ҳакамлар учун либос ўйиндан олдинги йиғилишда танланади. Аслида жамоалар ўз тўпламларини олиб келишлари керак, аммо одатда барча кейинроқ ранглар билан адашмаслик учун қўнғироқлашади. Ҳакамлар одатда жамоалардан қандай либосда бўлишларини билишади, аммо шу билан бирга ўзлари билан захира либос тўпламини олишади. Кўпинча ҳакамларда мавсум учун узун ва қисқа енгли турли хил рангдаги тўртта либослар тўплами бўлади - якунда, саккизта футболка бўлади. Мен ҳакамлик қилган пайтларим, ҳар эҳтимолга қарши барча тўпламларни олиб юрардим.

Ҳакам бу ерда албатта бошиданоқ рангларда адашди. У афтидан майдонда ажралиб туришига қарор қилган, сабаби жамоалардан бири сариқ тўпламда ўйнади, унда эса футболка оч яшил эди. Умуман, ўйин қоидаси бўйича жамоалар ҳакам либосиникидан фарқ қилиб турадиган формани танлашлари керак. Аммо, тез-тез бўлганидек, бу қоидага ҳеч ким амал қилмайди ва ҳакамнинг ўзи жамоалар қандай тўпламларда ўйнашига қараб тўпламларни танлайди.

Ҳакам либосни танаффусда ўзгартирганига келсак - бундай қилиш мумкин. Қоидалар буни маън этмайди. Либос ўйин давомида йиртилиб кетиши ҳам нормал ҳолат. Қолаверса, ўйин қоидаси бўйича, ҳатто жамоалар ҳам бош ҳакамни огоҳлантирса, иккинчи бўлимга бошқа либосда майдонга чиқиши мумкин.


Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика