Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Суперлигада 13-турнинг марказий учрашувини аниқлаймиз. Тошкент, Фарғона, Қарши. Қайси ўйин оғирроқ тош босади? News

Суперлигада 13-турнинг марказий учрашувини аниқлаймиз. Тошкент, Фарғона, Қарши. Қайси ўйин оғирроқ тош босади?

Маълум муддатли танаффусдан сўнг Суперлига баҳслари яна қайтмоқда.

Тўғри орада қолдирилган битта учрашув бор. Лекин мантиқан бу тартиб бўйича давранинг сўнгги тури ҳисобланади. Олдинда бизни бир нечта қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Фарғонада "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўртасидаги водий, Тошкентда "Бунёдкор" - "Пахтакор" иштирокидаги пойтахт дербиси, Қаршида "Насаф" - ОКМК қарама-қаршилиги бор. Хўш, бу учрашувлар орасида қайси бири марказий номига мос?

1. Турнир жадвали.  "Бунёдкор"  -  "Пахтакор" ўртасидаги бу йилги ўйинни марказий, дейиш қийин. Тошкент дербиси фақат номда қолган. Бу борада водий дербиси оғирроқ тош босади. "Насаф" - ОКМК ўйини ҳам улардан қолишмайди. Фикрларимни асослашга ҳаракат қиламан. 

"Пахтакор" чемпионлик учун курашмоқда, 2-ўринда бормоқда. "Бунёдкор" эса 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўртада фарқ катта. Қандайдир жиддий принципиал тўқнашув бўлмайди. Бунга жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолати ҳам жавоб бермаслиги аён. "Пахтакор" таркибидаги ижрочилар ҳисобига бу ўйинда яққол фаворитдек кўриняпти. Черан фактори кўп нарсани ҳал қилиб беради. Боз устига Аббос Файзуллаев ва бошқа терма жамоа футболчилари зўр спорт формасида. "Бунёдкор" бу борада рақибига фақат иштиёқ борасида бас келиши мумкин. 

"Нефтчи" - "Навбаҳор" турнир жадвалида кучли учликда кетмоқда. Очколар орасидаги фарқ 4 очко. Наманган пешқадамликни қўлдан бой беришни истамайди. Худди улар сингари "Нефтчи" ҳам ғалаба орқали яқинлашиб олиш имкониятидан фойдаланади. Гарчи молиявий томондан муаммолар бўлишига қарамасдан фарғоналиклар дадил одимлашда давом этмоқда. Водий дербилари доим муросасиз кечган. Қандай ҳолатда бўлмасин жамоалар бир-бирига кураш тақдим қилади. Яққол фаворит кўрсаткичлари йўққа чиқади. Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Жасур Яхшибоев, Темурхўжа Абдуҳолиқов сингари жарангли номлар борлигига қарамай Виталий Левченконинг уларга қарши ўз режаси бор. Турнир жадвали учлигидаги жамоалар тўқнашуви шубҳасиз қизиқарли кечиши аниқ. 

"Насаф" - ОКМК. Жадвалда жуда тиғиз жойлашган қўшнилар тўқнашуви. Очколар борасидаги тафовут бор-йўғи 1 очкони ташкил қилмоқда. "Насаф"нинг "Нефтчи" билан очколари тенг (захирада битта ўйин бор). Бу ўйиндаги ғалаба орқали "Насаф" фарғоналиклар очко йўқотган тақдирда учинчи ўринга кўтарилиб олиши ёки ОКМКга уч очко тортиқ қилиб ўзи 5- ўринга мустаҳкам жойлашиши мумкин. Агар турнир жадвали нуқтаи назарини давом эттирганда "Турон" - "Қизилқум" учрашувини ҳам қўшиш мақсадга мувофиқ бўлади. Яйпанда кимдир кўтарилиши ёки пастга тушади. 

2. Омманинг қизиқиши. Тошкентда клублар миқёсида мухлисларнинг футболга қизиқиши тушиб кетганига анча бўлган. Яхши ҳам терма жамоа борки, стадионларга мухлислар кириб турибди. Тарғибот, оммалаштириш, жалб қилиш борасида пойтахт анча ортда қолиб кетгани ҳақиқат. Мазкур факторни олиб қараганда ҳам Фарғонадаги учрашув тарозида оғирроқ тош босади. Қизиқиш жуда юқори. Кўчада дерби муҳити. Ҳамма жойда реклама банерлари ўрнатилган. Маҳаллий радио, каналлар тинмай бонг урмоқда. Мухлислар стадионни тўлдиришлари аниқ. Энди бунга ортиқча тўхталиш шарт эмас. 

Худди шу ҳолат Қаршида ҳам рўй бериши кутилмоқда. Сўнгги йиллардаги муросасиз жангларни ҳисобга олганда мухлислар жанговор ўйинни томоша қилиш учун бўш ўриндиқ қолдиришмайди. Яна бир факт ОКМК Қаршида ҳамиша яхшигина қаршиликка учрайди. Статистика шуни кўрсатяптики, олмалиқликлар ўз тарихида Суперлигада фақат бир маротаба "Насаф"ни меҳмонда таслим қилган (2018 йил, 2:0). Жамоа Миржалол Қосимов билан 5 йил ичида ҳали "аждарлар"дан сафарда 3 очко тортиб олгани йўқ.

3. Мураббийлар тўқнашуви. Мурод Отажонов, Максим Шацких жанги, нималарни қўллаши, қандай сюрпризлар тайёрлаётганидан кўра мен учун ҳам Бабаян vs Левченко қарама-қаршилиги қизиқ туюляпти. Уларнинг ўтган йилги учрашувида Бабаян ортга 3 очко билан қайтганди. Левченко сўнгги пайтлардаги дуранглар синдромидан сўнг жамоани қандай тайёрляпти экан? 

Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимов. Ортиқча таъриф шарт бўлмаса керак. Иккиси ҳам ўзбек футболида йирик ном эканлигини футболчилик пайтидаёқ исботлаб бўлган. Фақат мураббий сифатида Қосимовнинг фаолияти совринларга бой ўтган. Бу фактор юқоридаги иккисини ҳам босиб ўтиб кетади яъни икки калла устун. 


Сизнингча бу турда марказий ўйин қайси?

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика