Latest news

22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  7 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  5 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  221 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда? News

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда?

Бу мавсум Суперлиганинг 5та жамоасида мураббийлар ўзгарди. Янги бош мураббийлар тайинланди.

 Хўш, улар ўз "бригада"лари билан қандай натижа қайд этишмоқда? Ўзаро рақобатда ким олдинда кетяпти? Қуйида шу ҳақида тўхталамиз. 


Мурод Отажонов - "Бунёдкор"

Ушбу мураббийни "қалдирғочлар" учун жуда ҳам янги дейиш ноўрин. Чунки Мурод Отажонов узоқ йиллардан бери клуб академиясида, фарм жамоаси ва мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Бу йилдан бошлаб эса асосий таркибга йўл бошчилик қиляпти. Суперлиганинг 3та турида "Бунёдкор" юз фоизлик натижа билан "Нефтчи"дан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда. Мурод Отажоновдаги улкан тажриба олдиндаги баҳсларда ҳам асқотишига шубҳамиз йўқ. 

"Сурхон" - Сергей Арсланов

Аслида жамоани Сергей Токов бошқараётган бўлсада, матбуот анжуманлари, ҳужжатларда, захира ўриндиғида Сергей Арсланов бош мураббий. Ундан аввал қишда Рауф Инилеев бош мураббий бўлиши кутилган, хориж йиғинида Рауф Талгатович ҳам қатнашганди. Бироқ лицензия билан боғлиқ муаммолар бунга йўл қўймади. Шундай экан Арслановни термизликларнинг устози сифатида кўрсатишимиз ўринли бўлади, деб ўйлайман. Ушбу мутахассис 3та турда барча натижаларни қайд этишга улгурди. Биттадан ғалаба мағлубият ва дуранг билан жамоа 7 ўринда кетмоқда. 

Асрор Алиқулов - "Қизилқум"

Бунга қадар мураббий сифатида Про лигада "Машъал", "Шўртан" жамоаларида ишлаган Асрор Алиқулов учун "Қизилқум"даги фаолият Суперлигадаги дебют ҳисобланади. Навоийда таркиб деярли 60-70 фоизга ўзгарди. Катта номлар билан хайрлашилди. Алиқулов эндиликда қўл остидаги камтарин таркиб билан нимадир кўрсатишга уриниб кўради. Жамоа мавсумни Наманганда "Навбаҳор"га қарши бошлади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Иккинчи турда ўз майдонида "Бухоро"ни енгди. Учинчи турда Бекободда "Металлург"га мағлуб бўлди. Айни пайтда 10 ўринни эгаллаб турибди. Бу албатта якун эмас. 

"Андижон" - Александр Хомяков

Виктор Кумиков билан Про лигада ғолиб чиққан "бургутлар" Суперлига учун узоққа боришмади ва собиқ мураббийи Александр Хомяковга ишонч билдиришга қарор қилди. 2019 йил қийин паллада қабул қилиб олиб якунда элитада олиб қолган мутахассис кейинги йилларда "Бухоро", "Машъал"ни бошқарди. Қаршида "Насаф"ни енгиб мавсумни ўзига ҳос сенсация билан бошлаган "бургутлар" кейинги икки турда кетма-кет мағлубиятни қабул қилиб олди. Олдинда эса уларни осон бўлмаган тақвим кутяпти. "Андижон" 1та ғалаба, 2та мағлубият билан 11 ўринда кетмоқда. Хомяковнинг иккинчи уриниши қандай тугайди, буни мавсум якунида билиб оламиз. 

Ёрқин Назаров - "Сўғдиёна"

Ўтган мавсум якунига икки тур қолганда "Сўғдиёна" раҳбарияти мураббийни ўзгартирди. Афтидан бу ҳеч нарсани ўзгартирмагандек таассурот қолдиряпти. 3та тур ўтдики, жиззахликлар ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Балки вақт керакдир. Аммо вақт ўтгани сари йўқотилаётган очколар сўнгги йилларда кўтарилган обрўни тушириб юбориши ҳеч гапмас. Узун-қулоқ гапларга қараганда, "Навбаҳор" билан баҳс Ёрқин Назаров учун сўнгги имконият. "Сўғдиёна" турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган сўнгги ўринда бормоқда. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика