Latest news

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  12 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  6 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" – "Хоразм" 2:1

25.05.2025, 20:00

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Музаффар Ёқубов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ВАР ҳаками: Ғайрат Жўраев

АВАР ҳаками: Шоҳруҳ Азимов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Голлар: 0:1 – 5, Темур Исмоилов (Аброр Хўсинов), 1:1 – 24, Игорь Сергеев (Башар Ресан), 2:1 – 90+8, Владимир Бубаня (автогол)

"Пахтакор": 19.Жонатан Луис (1.Никита Шевченко, 69), 77.Дилшод Саитов, 20.Дилшод Абдуллаев (7.Ҳожиакбар Алижонов, 65), 4.Абдулла Абдуллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев (23.Абдурауф Бўриев, 78), 9.Иброҳим Ибрагимов, 21.Башар Ресан (94.Брайан Риаскос, 65), 6.Муҳаммадали Ўринбоев (17.Достон Ҳамдамов, 65), 11.Игорь Сергеев.

Захира: 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Диёр Ортиқбоев, 30.Отабек Жўрақўзиев, 44.Маҳмуд Маҳаммаджонов

"Хоразм": 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Темур Исмоилов (20.Данила Ежов, 90+1), 8.Ҳазрат Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 84), 10.Мурод Бобожонов (18.Францис Нарх, 78), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Владимир Бубаня, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 77.Суннатулла Абдуллажонов, 88.Аброр Хўсинов

Захира: 12.Сардор Қобулжонов, 4.Фарруҳ Иброҳимов, 6.Муҳриддин Фазлиддинов, 17.Муҳаммадбобур Асадуллаев, 79.Азиз Ахроров, 99.Шаҳрам Самиев

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов (37), Темур Исмоилов (52), Абдулла Абдуллаев (55), Мурод Бобожонов (62), Санжар Шоаҳмедов (87)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+8. ГОЛ! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмасини Бубаня ўз дарвозасига киритиб юборди!

90+5. "Хоразм" жарима майдонида Нарх тўпни тепиб юбориш чоғида Риаскос билан тўқнашиб кетди. Ҳакам ВАР билан маслаҳатлашиб, ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

90+2. Алижонов томонидан йўлланган зарбани рақиб дарвозабони қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

87. Шоаҳмедовга сариқ карточка кўрсатилди. 

85. Хавфли вазият! Қанотдан узатилган тўпга Бубаня бош билан зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

84. "Хоразм"да ўзгариш содир бўлди.

80. Хавфли вазият! Турсунқулов ўта қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.

78. Икки жамоада биттадан ўзгариш бўлди.

77. Хавфли вазият! Сергеев рақиб жарима майдонида деярли бўш қолган дарвозани боши билан ишғол қила олмади.

75. Ҳамдамов томонидан йўлланган зарбани Бубаня боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

72. Зарба! Алижоновнинг рақиб жарима майдонидаги кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

69. "Пахтакор" таркибида ўзгариш. Жароҳатини янгилаб олган Жонатан Луис ўрнига Шевченко туширилди.

65. "Пахтакор" таркибида биратўла уч ўзгариш амалга оширилди.

62. Бобожонов фол ишлатиб, сўнгра ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

61. Хавфли вазият! Бу сафар Ибрагимов яқин масофадан дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, бироқ ўнг қанотдан узатилган тўпга етиб кела олмади.

59. Хавфли вазият! Бобожоновнинг рақиб жарима майдони ичидан пастлатиб узоқ бурчак томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

56. Бобожонов томонидан ижро этилган жарима зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

55. Абдуллаев Бобожоновга нисбатан фол ишлатгани учун огоҳлантирилди. "Пахтакор" жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келди.

52. Темур Исмоилов қўпол ўйин учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

50. Ресан чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг пасига жамоадошлари етиб кела олмади.

49. Сергеев рақиб жарима майдонида зарба беришга уриниб кўрди, бироқ Бубаня уни зарарсизлантирди.

47. "Пахтакор" бурчак зарбаси амалга оширди, Ресаннинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Адҳамзода томонидан ижро этилган жарима зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Хоразм" жарима майдони яқинида Тошпўлатов қўполлик ишлатди. Мезбонлар жарима зарбаси ишлаб олди.

43. Ўринбоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, марказга узатма амалга оширди, аммо "Хоразм" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

37. Жасур Азимов Абдуллаевга нисбатан қўйпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

31. "Хоразм" хавфли ҳужум ташкил этди, бироқ якуний узатмада Иминов ва Исмоилов бир-бирини тушунмади. 

26. Хўсиновнинг рақиб жарима майдони яқинида йўллаган кучли айланма зарбасига аниқлик етишмади.

24. ГОЛ! Ресаннинг чап қанотдан узатган тўпини Сергеев боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!


21. Абдуллажоновнинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 

20. Ресан ва жамоадоши бир-бирини тушунмади, натижада мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

16. Саитовнинг ўнг қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

10. "Пахтакор" ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.

5. ГОЛ! Меҳмонларнинг стандарт вазиятни тезкор равишда бошлаб кетиши натижасида Хўсинов томонидан жарима майдонига узатилган тўпни Темур Исмоилов "Пахтакор" дарвозасига тўғрилаб қўйди!


4. "Хоразм" чап қанотда жарима зарбаси ишлаб олди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади.

Ўйиндан олдин "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев ойнинг энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Хоразм" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +9   

Comments

+15   
25 may 22:07:16
Pakhtakor_LIONS
Мазза булдию, камбек. Кейинги тур дербида ютвосак булди.
+15   
25 may 22:05:36
Нозим1983
Купро вакт чузила, алам булсин, Олга Пахтакор
+15   
25 may 20:25:25
FC_Pakhtakor
Reply to comment by Шахрух Палванов Палванов
Хакамлар бир нарса килинглар хоразм ютиб кетмасин
Вохима кима хакамал ёрдам берганида хозир жадвалда 1 уринда юрган буларди
+13   
25 may 22:04:04
Paxtakor........uz
Vaqt cho'zib yotvolishning jazosi shu
+12   
25 may 22:12:30
BXZ BXZ
Reply to comment by DRAKON
Хамяков бубанияни қовунчилгини билиб Андижондан хайдаган экан,бугун бутин жамоани мехнатини к*т қилди,Хоразм жамоаси ғалабага лойиқ уйин курсатиб маглубиятга учради,лекин бу жамоа про лигада нима қилиб юрган эди,мурабийларига распект+++++,жамоани зур таёрлашибди,сал қолса пахтагулни уз майдонида солиб қайтишарди
Бир пахтаой бир пахтагул деб ёзибсиз у́зи акл хуш жойидами бунака провакация нимага керак сизга . Инсонмиз инсон бу́либ колайлик . Ракиб бу́линг лекин мардларча ракиб бу́линг . Хафа бу́лмангку бу ишиз галамисликка киради . У́зизни хурмат килсангиз бошкаларни хам иззат килинг . Тошкентда Пахтакор деган жамоа бор яна Бунёдкор бор Супер лигада .
+11   
25 may 22:29:46
db_076
Рахмат ПАХТАКОРИМ!!! Душманларимизнинг энди очилаётган чакагини ёпганинг учун!!! Булмасам булар эрталабгача аккиллаб, хеч кимга тинчлик бермасди!!!
+11   
25 may 22:17:56
Davlatbek Alibekov
Пахтакор галабанг муборак олга энди маглубиятларни унут сенга фак,ат галаба яращади У'збек футболини байрок,дори
+11   
25 may 22:16:44
Pakhtakor
Reply to comment by FK DAVR
Pahtakor jamoasini g'alaba bilan tabriklayman! Xorazm jamoamizga keyingi o'yinlarda g'alabalar yor bo'lsin! Ikkala jamoa xam ajoyib o'ynadi.
Рахмат. Севимли жамоаларимиз Хар доим бизни хурсанд килиб юришсин
+11   
25 may 22:08:25
Paxtakor........uz
Reply to comment by DRAKON
Хамяков бубанияни қовунчилгини билиб Андижондан хайдаган экан,бугун бутин жамоани мехнатини к*т қилди,Хоразм жамоаси ғалабага лойиқ уйин курсатиб маглубиятга учради,лекин бу жамоа про лигада нима қилиб юрган эди,мурабийларига распект+++++,жамоани зур таёрлашибди,сал қолса пахтагулни уз майдонида солиб қайтишарди
Senga maslahatim, bitta togʻoraga muzzzday suv quyib, shunga oʻtir. Bo'lmasa bosilmaydi
+10   
25 may 22:16:08
BXZ BXZ
Reply to comment by FK DAVR
Pahtakor jamoasini g'alaba bilan tabriklayman! Xorazm jamoamizga keyingi o'yinlarda g'alabalar yor bo'lsin! Ikkala jamoa xam ajoyib o'ynadi.
Рахмат адекват мухлислик учун ва табрик учун . У́йин яхши бу́лди Хоразмга кейинги у́йинларда омад яхши жамоа шакилланибди .Пахтакоримни мухлисларини кийин галаба билан табриклайман .
+10   
25 may 22:15:12
Pakhtakor
Reply to comment by DRAKON
Хамяков бубанияни қовунчилгини билиб Андижондан хайдаган экан,бугун бутин жамоани мехнатини к*т қилди,Хоразм жамоаси ғалабага лойиқ уйин курсатиб маглубиятга учради,лекин бу жамоа про лигада нима қилиб юрган эди,мурабийларига распект+++++,жамоани зур таёрлашибди,сал қолса пахтагулни уз майдонида солиб қайтишарди
Хой чувалчанг. Сиздан яхши манода жамоани номини ту́гри ёзишни су́радим. Тушунмас экансиз.
+10   
25 may 21:31:59
Pakhtakor
Reply to comment by fcnasaf_BH
Хоразм ОлFа бутун халк сен Билан омад ер булсин
У́зингизни бутун халк деб хисоблавордизми? Осмондан тушинг
+9   
25 may 22:11:19
Pakhtakor
Reply to comment by Абдугаффор . N
Иш берди 8 дакика кушилгани
Ку́шилган 8 дакика факат Пахтакор учун эмас. Ёки Пахтакор ку́шиб берган вактни бу́ш дарвозага у́йнадими?
+9   
25 may 22:09:53
FK DAVR
Pahtakor jamoasini g'alaba bilan tabriklayman! Xorazm jamoamizga keyingi o'yinlarda g'alabalar yor bo'lsin! Ikkala jamoa xam ajoyib o'ynadi.
+9   
25 may 21:13:08
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Jamshid Qurbanov
Xorazmga ishlatilgan follarni takrori ham kursatilmayapti
Тўғри ВАРдагилар билмадим қаёққа қарашиябди. Сергеевни Бубания жарима майдони ичида йиқитди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика